UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  13 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1

Бугун, душанба ва сешанба кунлари Кубокнинг 1/8 финал дастлабки учрашувлари ўтказилади Янгиликлар

Бугун, душанба ва сешанба кунлари Кубокнинг 1/8 финал дастлабки учрашувлари ўтказилади

Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинларига старт берилади. 1/8 финалнинг илк учрашувини "Ёзёвон-Лочинлари" - "Машъал" баҳси бошлаб беради.

Эртага, душанба куни бешта ўйин тақвимга киритилган. Марказий баҳс Тошкентда "Пахтакор" ва "Насаф" клублари ўртасида кечади ва жавоб ўйинидан сўнг Кубокка даъвогар қайсидир клуб мусобақани тарк этади.

Бундан ташқари, эртага "Бунёдкор" Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади. Хабарингиз бор, олий лига баҳсида ғузорликлар "Бунёдкор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Кубок ўйинида ҳам шиддатли баҳс гувоҳ бўламизми-йўқми, буни эртага билиб оламиз.

Сешанба куни эса иккита ўйин белгиланган. Яқинда ўз майдонида "Қизилқум"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган "Локомотив" яна шу жамоани қабул қилади. "Навбаҳор" эса водий дербисида "Нефтчи" меҳмони бўлади. Кубок учрашуви дерби мақомига лойиқ бўлиши учун иккала жамоадан ҳам яхши футбол кутиб қоламиз.

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал. Дастлабки учрашувлар

21 май (якшанба)
17:00 - «Ёзёвон-Лочинлари» - «Машъал»
Ҳакам:
А. Эргашев (Тошкент).

22 май (душанба)
18:30 - «Бухоро» – «Сўғдиёна»
Ҳакам:
Р. Эрматов (Тошкент)

17:30 - «Қўқон-1912» – «Металлург»
Ҳакам
: А. Раҳимов (Андижон).

19:00 - «Пахтакор» – «Насаф»
Ҳакам
: В. Цейтлин (Тошкент).

18:00 - «Динамо» – «Олмалиқ»
Ҳакам
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент).

18:30 - «Шўртан» – «Бунёдкор»
Ҳакам:
Р. Бобомуродов (Навоий).

23 май (сешанба)
18:45 - «Локомотив» – «Қизилқум»
Ҳакам
: Б. Намозов (Тошкент).

18:00 - «Нефтчи» – «Навбаҳор»
Ҳакам:
И. Танташев (Бухоро).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика