UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  9 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  18 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Бугун АГМК Қатарда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун ўйнайди Янгиликлар

Бугун АГМК Қатарда ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун ўйнайди

Теглар :  Ал ГарафаАГМК
Бугун Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги "Ал Гарафа" - АГМК учрашуви бўлиб ўтади.

"Ал Гарафа" (2004 йилгача "Ал-Иттиҳод" дея номланган) 1979 йилда ташкил топган. "Ал Гарафа" Қатар юқори дивизиони - Юлдузлар лигаси иштирокчиси саналади. Айни пайтда жамоани сербиялик мутахассис Славиша Йоканович бошқаради. У илгари "Партизан", "Муангтонг Юнайтед", "Левски", "Эркулес", "Уотфорд", "Маккаби", "Фулхэм" каби клубларда ишлаган. Славиша Йоканович 2019 йилдан эътиборан «Ал Гарафа»ни бошқармоқда.

Таркибда юлдуз ўйинчилардан Ку Жа Чол ва Софиан Ханни сингари таниқли футболчилар бор.

«Ал Гарафа» жорий мавсум Қатар Юлдузлар лигасида 21 ўйинда 30 очко тўплаб 6-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати: 36-33.

«Ал Гарафа» жамоаси илк бор 2006 йилги мавсумда ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаган ва шу кунгача ушбу мусобақада жами 53 ўйин ўтказган. «Ал Гарафа» ўтказилган учрашувларда 17 ғалаба, 11 дуранг ва 25 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 77-90.

АГМК 2019 йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ўйнаганди. Ўшанда жамоамиз дастлаб Олмалиқда Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасини (4:2) мағлуб этган ва гуруҳ босқичига чиқиш учун ҳал қилувчи баҳсда эса Саудия Арабистони клуби «Ал Насср»га (0:4) ютқазганди.

«Ал Гарафа»га қарши бўлажак ўйин АГМК учун ОЧЛ доирасидаги 3-ўйинга айланади. Ҳозирча АГМК ҳисобида 1 ғалаба ва 1 мағлубият мавжуд. Тўплар нисбати: 4-6.

АГМК жамоаси 7 апрель куни Доҳадаги «Суҳаим Бин Ҳамад» стадионида мезбон «Ал Гарафа» билан ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси учун курашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:20да бошланади.



ОЧЛ-2021. Плей-офф босқичи ўйини.
7 апрель, чоршанба.
«Ал Гарафа» — АГМК
Доҳа, "Суҳаим Бин Ҳамад" стадиони.
Ҳакамлар
: Али Сабаҳ Аддай Ал-қайси, Ҳайдер Абдулҳасан Али Убайдее, Амеер Давуд Ҳуссейн Алвиндави, Ферас Тавил
Назоратчи: Насер Дарвиш Мустафа Алгафари
Комиссар: Али Жебрил
Бошланиш вақти: 20:20


Аль-Гаррафа

Лига Чемпионов AFC. Квалификация . final-тур

07/04/2021, 21:20

1
:
0
Finished AET

АГМК

Jovan Djokic - 120'

45'
90'
120'
120'  Jovan Djokic


ОК-2011 тўпурари, учта ЖЧ иштирокчиси, "Уотфорд" собиқ футболчиси, Бельгия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси - АГМК рақиби "Ал Гарафа" қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди         

ФАКТ! "Ал Гарафа" 2021 йилда учта ғалабага эришди ва охирги тўртта баҳсда биттагина гол урди         

"Ал Гарафа"нинг ўзбек клубига қарши сўнгги ўйини қандай бўлганди?         

ОЧЛ. "Ал Гарафа" ўз майдонида ҳеч қачон ўзбек клубларига ютқазмаган         

"Ал Гарафа" - АГМК. Жамоаларнинг қайси рангли формада ўйнаши маълум         

АГМК Қатардан ғалаба билан қайтса, ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайдиган Ўзбекистоннинг еттинчи жамоаси бўлади         

Миржалол Қосимов: "Эртага биз нафақат АГМК шаъни, балки ўзбек футболи мавқеи учун ҳам курашамиз"         

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика