

"Миллий" телеканалида ҳафтанинг иш кунлари намойиш этилаётган "МТВ ШОУ" дастурининг бугунги меҳмони Одил Аҳмедов бўлади. Бу ҳақда телеканалнинг "Твиттер"даги саҳифаси эълон қилди. Кўрсатув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Ўзбекистонда бўлмаганлар ушбу кўрсатувни www.milliy.tv сайтида томоша қилишлари мумкин.




