UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  12 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15

Бугун 15:30. "Машъал" - "Пахтакор" Янгиликлар

Бугун 15:30. "Машъал" - "Пахтакор"

Теглар :  ПахтакорМашъал
Олий лиганинг 27-турида "Пахтакор" Муборакка сафар уюштиради.

26-турда "Обод"дан устун келган "Машъал" айни пайтда 8-ўринни эгаллаш учун курашга киришган. Жамоа ўз майдонида яхши ўйин намойиш этади. Муборакдаги баҳсни мезбонлардан Аббос Шодмонов, меҳмонлардан Жамшид Искандеров дисквалификация туфайли ўтказиб юборишади.

Қарама-қаршилик
Олий лигада жамоалар ҳозирга қадар 31 учрашувда тўқнаш келишган. "Пахтакор" 22, "Машъал" 4 ўйинда зафар қучган. 5 баҳс дуранг билан якунланган. 62 тўп киритган "шерлар" 20 бор дарвозадан тўп олиб чиқишган. Муборакдаги беллашувларнинг 8тасида тошкентликлар, 3тасида мезбонлар ғолиб бўлган. 4 ўйинда дуранг қайд этилган.

Ўйин расмийлари
Муборакдаги учрашувни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У жорий мавсум олий лигада "Пахтакор"нинг уч ўйинини бошқарди. "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор"дан устун келган "Пахтакор" "Бухоро" билан дуранг ўйнаган.

"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар:
Олим Толибжонов (Тошкент), Наби Рўзимов (Тошкент), Владлен Лушин (Гулистон), Элёр Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).

Ўйин 30 октябрь, якшанба куни Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионда 15:30да бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика