UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  31 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  6 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  9 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  49 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0

Буффоннинг шогирди А Серия юлдузи бўла оладими? Янгиликлар

Буффоннинг шогирди А Серия юлдузи бўла оладими?

Қисқа вақт ичида бу ёш ва умидли италиялик дарвозабон истиқболли, аммо етарли ўйин амалиётига эга бўлмаганлар тоифасидан чемпионатнинг энг эътибор марказидаги посбонлардан бирига айланди.

Январь сўнгида Эмиль Аудеро Туриннинг “Ювентус” клубидан расман кетди ва 20 миллион евро эвазига "Сампдория" ўйинчисига айланди. Бунга қадар у “Дория”да ижарачи сифатида ўйнаган.

Қизиғи шундаки, туринликлар ҳамда генуяликлар ўртасидаги шартномага кўра, Аудеро шу йилнинг ёзида 14 млн еврога сотиб олиниши керак эди. Лекин Генуя клуби бўладиган ишнинг тезроқ бўлгани яхши деб, буни узоққа чўзишмади ва футболчини муддатидан аввал харид қилишди. "Самп" ўйинларини кузатмаган инсонга трансфер ғалати, қиммат, маблағ ўзини оқламайдигандек туюлиши мумкин. Бироқ италиялик учун сарфланган ҳар бир цент кундан-кунга ўзини оқламоқда.

“Блучеркьяти” Б Сериянинг энг яхши дарвозабони бўлган ўйинчига эга бўлди. Лекин шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Аудеро "Юве"да Войцех Щенсный (поляк) ҳамда Маттиа Перин (италян)дан кейинги учинчи рақамли посбон бўлиб қолган эди. “Бьянконери”, ўз навбатида, ўйинчи учун яхшигина пулга эга бўлди ҳамда маблағини ёзда Криштиану Роналдуни сотиб олишга сарфлади.

Аудеро Индонезияда таваллуд топган. Отаси индонезиялик — Эду Мульяди, онаси эса италиялик — Антонелла Аудеро. Болалигида, бир ёшга тўлганида, унинг оиласи Италияга кўчиб келди. У 11 ёшида "Ювентус" ўйинчисига айланган. Италиялик посбон 2016/2017 йилги мавсумнинг сўнгги тури — "Болонья"га қарши баҳсда — "Ювентус" таркибида дебют қилган. Бунга қадар эса, деярли 60 ўйинда фақат захира ўриндиғини банд этиб турган.

Бу мавсум дарвозабон "Сампдория" таркибида 29 та ўйинда иштирок этди, уларнинг 10тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. Охирги йил Эмиль, ҳали бирор марта Италия миллий термасига чақирилмаган, аммо U-21 термаси сафида майдонга тушган, "Венеция"да ижарада ўтказиб, Б Серия "Энг яхши дарвозабони" деб топилган.

"Жамоа ("Ювентус")нинг асосий таркиби билан машғулот ўтказганимда мен эндигина 16 ёшда эдим. Ўшанда кумирим Жанлуиджи Буффон билан бирга шуғулланганман. У билан машғулотда сиз чиндан кўп нарсани ўрганишингиз мумкин. Келажагим ҳақида ўйламаяпман. Агар ўз ишимни сифатли бажарсам, вақт ўтиши билан барчаси яхши бўлишига ишонаман. Қолайми ёки кетайми… Тўғриси, билмайман. Бу ҳақида ҳозирча бошқалар ўйлаб турибди. Мен қисман бунга таъсир ўтказишим мумкин", – деганди Аудеро La Gazzetta dello Sport га 2017 йил ёзда берган интервьюсида.

2018 йил куз фаслининг охирига келиб Эмиль Аудеро процентларда оладиган бўлсак, ажойиб кўрсаткичлар кўрсатаётганди. Амалга оширилган сейвлар сони ўтказиб юборилган голларга нисбатан – 87,5%. Бу борада у машҳур посбонлар Уго Льорис ("Тоттенхэм" – 86,67%), Алиссон Бекер ("Ливерпуль" – 85,71%),  Жанлуиджи Буффон ("ПСЖ" – 83,33%) ва Руй Патрисио ("Вулверхэмптон" – 82,67%)ни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Ва у бунга "Сампдория"да, А Сериянинг ўртамиёна клубида эришди. Қизиқ томони, мамлакатдагилардан энг яқин тақибчи Самир Ханданович "Интер" – 79,31%, пешқадам "Ювентус" посбони Войцех Шченснининг кўрсаткичи эса бор йўғи 73,68% ташкил этди.

Мутахассилар Эмиль Аудеронинг ўйинига юқори баҳо бераётган бўлсалар ҳам, унинг иштирокида ҳар бир ёш ва иқтидорли посбонда бўлганидек омадсиз учрашув ҳамда хатолар учраб турибди. Дарвоза чизиғида ҳаракатланишда Аудеро ҳеч қандай муаммога дуч келмай, оёқ билан яхши ўйнаб, баланд сакрай олаётганига қарамай, дарвозадан чиқишда баъзи камчиликлари йўқ эмас. Эмиль дарвозасини ташлаб чиққан вазиятларда бир неча бор хавфли вазият юзага келди ва рақиб гол уришга муваффақ бўлди.

"Сампдория" Аудерони тўлиқ сотиб олгунга қадар, посбон Лондоннинг "Арсенали" шорт-листида эди. Аммо бошқа мураббий келиши, Бернд Ленонинг сотиб олиниши италияликнинг Туманли Альбионга кўчиб ўтишига чек қўйди. Шу ўринда, бу нарсадан Эмиль ортиқча сиқилмагани ва тушкунликка тушмаганини ҳам таэкидлаш лозим. 

Яқинда "TuttoSport"га интервью чоғида Эмиль Аудеро қуйидаги сўзларни айтди: "Ювентус" қалбимда қолганми? Албатта, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас менимча. Мен клуб тизимини тўлиқ ўтдим, ва ёшлигимдан ўн йил давомида "Юве"да тўп тепдим. Яширмайман, қачондир у ерга қайтишни хоҳлардим. Аммо келажак бугундан бошланади ва хорзирги кунда менинг фикру-хаёлим "Сампдория" билан боғлиқ.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика