

Фақат бу «Скуадра Аззурра» Евро-2020 йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этсагина рўй бериши мумкин.
Воқеалар ривожи шундай кўриниш оладиган бўлса, у ҳолда Буффон ҳамда Де Росси терма либосида ҳайрлашув учрашувини ўтказиш имконияти пайдо бўлади.
Италия Евро-2020 саралашининг «I» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Роберто Манчини шогирдлари ўтган 6-тур баҳсларида юз фоизлик натижа кўрсатган ҳолда 18 очко билан пешқадамлик қилишмоқда.



