UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Металлург" - "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди  0 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  1 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  2 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  15 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  8 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  5 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  5 15:40"Фулхэм" - "Манчестер Сити". Таркиблар билан танишинг  9 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  6 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  12 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8

"Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз" — "Андижон"нинг грузиялик легионери Янгиликлар

"Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз" — "Андижон"нинг грузиялик легионери

"Андижон" қишки трансферлар ойнасида таркибига грузиялик ярим ҳимоячи Нодар Кавтарадзени қўшиб олганидан хабарингиз бор.

Ўртоқлик учрашувларида ўзидаг яхши таассурот қолдираётган ва жамоага яхши киришиб кетган футболчи бу мавсумни "бургутлар" сафида бошлайди. Кеча "Велес"га қарши назорат учрашувида жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Нодар Кавтарадзе сайтимизга кичик интервью берди. 

- "Велес" аввалги назорат ўйинларидаги рақиблардан фарқ қилдими? Ёки ҳисоб тенглашгач барчаси ўзгардими?

- Йирик ҳисобда ғалаба қозондик, лекин бу осон бўлгани йўқ. Айни пайтда йиғин жараёнидамиз, юкламалар оляпмиз. Жисмоний ҳолатимизни яхшилашимиз лозим. 5та гол албатта хурсанд қилади. Олдинги чизиқ вакиллари вазиятлардан фойдаланишди, норасмий серияга барҳам беришди. Чунки аввалги 3та баҳсда юта олмаган эдик. Ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ўйин сифатини янада ошириш лозим. 

- Янги жамоадаги илк таассуротлар қандай?

- Ҳаммаси супер. Жамоа мени кўтаринки кайфиятда кутиб олди. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Секин-аста киришиб бормоқдаман. Бунда менга жамоадаги йигитлар кўмаклашмоқда. "Андижон"нинг ғалабаларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпман. 

- "Андижон"га келишингиз қандай бўлди? Агентлар ёрдамидами?

- Шаҳбоз Беғамовни танисангиз керак. Унга раҳмат айтмоқчиман. "Андижон"дагилар билан таништирди. Ишонч учун мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятига ташаккуримни билдираман. 

- "Андижон" ва ўзбек футболи ҳақида нималарни билардингиз? Чемпионатимизда ўйнаган грузиялик футболчилардан дўстларингиз ким?

- Ўзбек футболи ҳақида бироз бўлсада маълумотга эга эдим. Дўстим Гиорги Папава Ўзбекистонга келгач янада жиддийроқ кузата бошладим. Умумий тасаввурга эгаман. "Андижон"нинг жонкуяр ишқибозлари бор. Янги мавсумда ғалабаларни улар билан бирга қўлга киритамиз. 

- Легионерлардан ҳар бир чемпионатда маҳаллий футболчига нисбатан кўп нарса кутишади...

- Буни тушунаман. Масъулиятни зиммамизга олишга тайёрмиз. Максимум натижа қилишга уринамиз. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади.

- Мақсадлар қандай?

- Жамоа турнир жадвалидан ўрта ўринларни эгаллашга ҳаракат қилади. Бу йил кўп жамоаларга сюрприз бўла оламиз. Яхши таркиб йиғилган. Футболчилар сараланган. Жон сақлаш учун курашмаймиз. 

- Биринчи турда "Андижон" сафарда "Насаф"га қарши майдонга чиқади. Қуръа ноқулай келмадими?

- "Насаф" ҳақида эшитдим, кучли жамоа. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Курашамиз. Балки аутсайдер, деб ўйлашаётгандир. Аммо ўз ўйинимизни кўрсатсак ижобий натижа билан қайтамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика