UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Карло Анчелотти иштирокида матубот анжумани бўлиб ўтмоқда. Мураббий Каземиро ҳақида ҳам гапирмоқда  0 16:24"Жирона" Рейниерни "Реал"дан ижарага олди  0 16:14Трансфер ойнасида ким кўп даромад қилди?  0 16:04Про лига. 16-тур учрашувлари расмийлари  0 16:01"Аталанта" "Тоттенхэм" футболчисига қизиқмоқда  0 15:38АПЛ дебютанти бонуслар билан бирга 42 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  2 15:31Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” мусобақаси учун таркиби маълум  1 15:07Анчелотти Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"га трансферидан норози  2 14:44Обамеянг "Челси"га ўтишга рози, аммо лондонликлар "Барселона"га 30 млн евро тўламоқчи эмас  2 14:20"Бавария" Мусиала билан шартномани 2027 йилга қадар узайтирмоқчи  1 14:14Coca Cola Суперлигаси. 16-тур рамзий терма жамоаси  14 13:53Манба: Роналду тен Хагнинг ишидан норози, аммо "Манчестер Юнайтед"да қолишга тайёр  3 13:50Шерали Бабакулов: "Босқичма-босқич амалга оширган меҳнатларимиз самара бермоқда"  3 13:30Каземиро яқин кунларда "Манчестер Юнайтед"га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтади  5 13:07Милик Депайнинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, "Ювентус" учун захира варианти ҳисобланади  1

"Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман" — Азим Аҳмедов Янгиликлар

"Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман" — Азим Аҳмедов

Суперлиганинг жорий йилдаги энг яхши ўйинларидан бири кеча Олмалиқда ўтди.

Чемпионлик учун давогарлик қилаётган икки клуб АГМК ва "Навбаҳор" жамоалари Суперлиганинг 13-турида ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли ва шиддатли ўтган учрашувда омад наманганликларга қулиб боқди (1:2). Баҳс якунлангач жамоа етакчиси Азим Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

АГМК

Шоҳруҳ Гадоев - 48'

Суперлига. 13-тур

01/07/2022, 20:00

2
:
1
Тугади

Навбаҳор

Жамшид Искандеров - 11', Зоран Марушич - 82'

45'
90'
31'  Абдулла Абдуллаев
48'  Шоҳруҳ Гадоев
83'  Санжар Турсунов (Алишер Жалилов)
83'  Сиаваш Ҳақназари (Миржамол Қосимов)
83'  Шоҳруҳ Гадоев (Нодир Абдураззоқов)
87'  Акром Комилов (Аҳмадулло Муқимжонов)
87'  Мартин Боаке (Александр Касьян)
11'  Жамшид Искандеров
38'  Боян Цигер
46'  Андрей Сидоров (Зоран Марушич)
64'  Боян Цигер (Станислав Андреев)
64'  Нурилло Тўхтасинов (Азим Аҳмедов)
68'  Асадбек Собиржонов (Эҳсони Паншанбе)
82'  Зоран Марушич

- АГМК билан ўйин турнинг марказий тўқнашуви ҳисобланарди. Жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён кетаётганди. Ўйин сурати эса юқоридаги омилларга мос бўлди. Шундай экан таассуротлар қандай бўлди?

- Ғалаба билан табриклаган барчага раҳмат айтаман. Ғалаба икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Ғалаба билан мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик. 

- "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги энг яхши ўйиними? Қайсидир маънода рақиб ҳам очиқ футбол таклиф қилгани бунга сабаб бўлгандир...

- Бундай ўйинларда биринчи маротаба эмас, аввал ҳам иштирок этганмиз. Йигитларнинг кўзи ёниб турган, шижоати бор эди. Қандай бўлмасини ютишимиз кераклигини ҳис қилиб тургандик. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Охиригача курашамиз. Умуман бу йил кутилмаган натижалар кўп кузатилмоқда. Кучсиз жамоа йўқ. 

- Жамоанинг ўйинида ҳам, натижасида ҳам бу йил ўсиш бор...

- Тўғри айтдингиз. Футболчилар бир оила бўлиб жипслашган. Мураббийнинг талабларини бажаряпмиз. 

- Учрашув якунлангач ғалабани мухлислар билан нишонладингиз. Азим Аҳмедов "Навбаҳор" либосидаги сўнгги ўйинини ўтказдими? 

- Ижтимоий тармоқларда турли гапларни эшитяпман. Мен ҳақимда наманганлик мухлислар фикрлар билдиришмоқда. Уларга кеча футболкамни совға қилдим. "Навбаҳор" мухлислари билан доим фахрланаман. Кечаги ажойиб ғалабани жўшқин ҳиссиётлар остида бирга нишонладик. Ишқибозларга келиб қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтаман. Кетишимга келсак, бу масалани ҳали гаплашганим йўқ. Ўйинлар якунлангач мураббий ва раҳбарият билан хотиржам гаплашиб келишиб оламиз, деган умиддаман.  

- "Металлург", "Қизилқум" жамоалари сизга қизиқиш билдираётгани ҳақида эшитдик, эҳтимолий ўтадиган жамоангиз шуларми?

- Сир бўп қола қолсин. Ҳозирда "Навбаҳор" билан шартномам бор. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -9   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика