UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  3 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  16 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15

"Бу мен ва оилам учун ажойиб лаҳзалар ва бироз ғамгин ҳолат" – Дэниэл Жеймснинг МЮ ўйинчиси сифатида айтган биринчи сўзлари Янгиликлар

"Бу мен ва оилам учун ажойиб лаҳзалар ва бироз ғамгин ҳолат" – Дэниэл Жеймснинг МЮ ўйинчиси сифатида айтган биринчи сўзлари

Уэлслик вингер "Манчестер Юнайтед" клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Дэниэл 2018 йил ноябрь ойида "Суонси" таркибида дебют қилди ва клуб ҳамда ёши учун ҳисоблаганда ажойиб мавсум ўтказди.

Сульшернинг Жеймс ҳақида айтган сўзлари: "Дэниэл - катта ҳажмдаги салоҳиятга эга, ўйинни кўра олиш ва бир-биридан гўзал пас бера оладиган тарбияли йигит. "Суонси"да шунчаки даҳшат мавсум ўтказди ва "Юнайтед"нинг бир қисмига айланиши учун унда барчаси бор. У билан шартнома имолаганимиздан хурсандмиз ва Дэниэлнинг хизматларидан фойдаланишни интиқлик билан кутмоқдамиз. Бу Жеймс ривожланишини давом эттириши учун мукаммал жой".

21 ёшли Жеймс ҳам бунга жавобан қуйидаги гапларни айтиб ўтди:

"Бу ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири. Мен буни жуда истагандим. АПЛ дунёда энг яхши чемпионат ҳисобланади ва МЮ ўйинчи сифатида ривожланишим учун идеал макон. Бу мен ва оилам учун ажойиб лаҳзалар ва бироз ғамгин ҳолат. Отам ушбу ёрқин вазиятни кўра олмадилар. Оле билан ҳамкорликда ишлашни ва жамоа билан учрашиб тезда ишга киришиб кетишни интизорлик билан кутяпман".

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика