"Брентфорд" ўз форвардини 100 миллион фунтга баҳоламоқда

Sherzod Nurmatov
2 ноя 2023, 15:59
"Асаларилар" футболчини жуда қадрлашади.

"Брентфорд" ҳужумчиси Айвен Тоуни 100 миллион фунтга баҳолади, деб хабар берди "Sky Sports".

"Асаларилар" футболчига шундай нарх белгилади, чунки "Арсенал" ва "Челси" уни ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор.

"Брентфорд" футболчини мавсум ўртасида қўйиб юборишни истамаяпти, аммо ҳаммаси таклифларга боғлиқ. "Кўклар" янги ҳужумчи кераклигини очиқ айтишди.

Тоуни ҳозирда пул тикиш можароси туфайли дисквалификация ўтамоқда. 27 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум АПЛда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports