Breaking! Шомуродов "Торино" билан келишувга эришди

Sherzod Nurmatov
11 янв 2023, 12:35
"Рома" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов клубини ўзгартиришга яқин.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Торино" ҳужумчи билан шахсий шартноманинг барча тафсилотлари бўйича келишиб олган. Ҳозир Турин клуби "Рома" билан трансфер масаласида музокаралар олиб боряпти.

Шомуродовнинг пойтахт клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг ўзи "бўрилар"ни тарк этишга тайёр.

Аввалроқ "Торино" вакиллари Шомуродовнинг трансфери борасида "Рома" директори билан учрашгани маълум бўлганди.

Transfermarkt портали 27 ёшли футболчини 7 миллион еврога баҳоламоқда. Элдор жорий мавсум А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›