

Манбага кўра, Бразилия терма жамоаси собиқ кипери Клаудио Таффарел “Ливерпуль” мураббийлар штабидан жой олди.
55 ёшли мутахассис дарвозабонлар мураббийи сифатида иш олиб боради. У Жон Ахтерберг ҳамда Жек Робинсон билан бирга ҳамкорликда ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Таффарел 1987-1998 йиллар давомида Бразилия термаси дарвозасини қўриқлаган.



