UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Бразилиялик “болакай” Янгиликлар

Бразилиялик “болакай”

Ушбу мақоламиз Англияда тўп тепган бразилиялик Жуниньо Паулиста ҳақида.

Сиз уни Англия клубида ўйнамаган, “Лион”да танилган Жуниньо билан асло адаштирманг. Яхшиси, мақолани ўқиб чиқинг ва айнан Англия клубида порлаган Жуниньо ҳақидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлинг.  

"Болакай" лақабли Жуниньо Паулиста 1973 йил 22 февральда Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида дунёга келган. Кичкиналигида унинг бўйи жуда паст эди, бор-йўғи 167 сантиметр. Жуниньо футболдаги фаолиятини "Итуано" клубида бошлаган. 4 йил давомида ушбу жамоа ёшлар таркибида ўйнаган.  

Футболчи 20 ёшга тўлгач, Бразилия клублари у блиан қизиқа бошладилар. Унинг "Сан-Паулу"да пайдо бўлиши ғайритабиий ҳодиса эди. Айнан шу клубда Жуниньо юлдуз бўлиб порлади. "Сан-Паулу" да ўтказган вақтлари давомида у Либертадорес кубогини, шунингдек қитъалараро кубок соҳибига айланган. 1995 йили қишда терма жамоада дебют қилди, орадан 7 йил ўтиб, жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлди.


1995 йилнинг кузида Жуниньо Англияга жўнаб кетди. Бразилиялик ярим ҳимоячига "Мидлсбро" кўз тикди ва самимият ила қарши олди. Жуниньо ўша пайтда Европанинг кўплаб гранд клублари учун "ўлжа" эди. Чунки, у эндигина 22 ёшда бўлишига қарамасдан, аллақачон Либертадорес кубогини ютиб олган ва ҳаттоки, Бразилиянинг асосий жамоасида дебют қилишга ҳам улгурганди. Якуний танлов ҳаммага ғалати туюлди, бироқ, ўйинчига омад кулиб боқди, сабаби олдинда уни ёрқин келажак кутаётганди.    

Биринчи мавсумдаёқ, бразилиялик ўз ўйинлари ва жамоатчилик билан яхши муносабатлари орқали  "Мидлсбро" мухлислари ёқимтойига айланди.  Бразилиядан келган вундеркинд "болакай" лақабини олди (буни унинг бўйи билан изоҳлашди). У ташқарига чиқишдан қўрқмасди ва оддийгина кўча болалари билан ҳовлида футбол ўйнарди, шу билан у ўзининг соддалиги ва жўшқинлигини оммага намойиш этган. Англиядаги дебют мавсумда ўзини яхши тарафдан кўрсатишга ҳаракат қилди, аммо энг яхши спорт формасини кейинги мавсумда намойиш қилди.  

 

Ортга назар ташласак, 1996/97йилги мавсум Жуниньо Паулиста фаолиятидаги энг яхши даврга айланиши мумкин эди, аммо охир-оқибат у деярли энг ёмони бўлган ва мухлислар уни қалбларида катта қайғу билан эслашади. Умуман олганда, мавсум муваффақиятли тугашига умид бор эди, лекин, якуний натижа кутилганидек бўлмади. Салбий натижа мухлисларнинг унга бўлган илиқ муносабатига таъсир кўрсатмади. Ўша мавсумда "қизиллар" Жуниньо билан биргаликда Лига кубоги ва Англия кубоги финалига йўл олди, лекин жамоа иккала финал ўйинида ҳам ютқазди. Энг даҳшатли томони шундаки, клуб Премьер-лигадан чиқиб кетди, бунга асосий сабаб "Блекберн Роверс"га қарши ўйин(ушбу ўйинда 3 очко бой берилган)да "болакай" иштирок этмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилади.  Ўша йили жамоа Премьер-лигани тарк этган бўлса ҳам, Жуниньо мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди, бу жуда кўп нарсани англатарди. Чунки, бунгача ҳеч қачон жамоаси қуйи лигага йўл олган ўйинчи АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинмаган.

Шундан сўнг, бразилиялик Англияни тарк этди, чунки у Чемпионшипда ўйнаб туриб, Бразилия терма жамоасига чақирилмаган бўларди ва бу футболчи ҳаётидаг энг муҳим қисми эди. "Атлетико Мадрид"га келгач, Мадриддан ташқари, "Мидлсбро", "Васко да Гама" ҳамда "Фламенго"да ижара асосида тўп тепди. Ушбу вақт оралиғида Бразилия чемпионати (А Серия) ва Меркосур кубогини ютиб олди. 

2002йилда "Мидлсбро"га қайтди. 2 йил давомида барибир ўз мақсадига эриша олди яъни жамоа билан Лига кубогида ғолиб бўлди. 

Кейинчалик, унинг фаолияти мантиқий якунига етиб борди ва Австралиянинг "Сидней" клуби унинг сўнгги  жамоасига айланди. Олдинроқ, "Мидлсбро" мухлислари Жуниньони клуб тарихидаги энг буюк ўйинчи деб тан олишди. Узоқ вақт давомида Жуниньо Паулиста Премьер-лига тарихидаги энг машҳур бразилиялик деб ҳисоблаб келинади ҳамда Бразилиядан Англияга йўл очиб берган биринчи футболчи сифатида тан олинади.  

Балки, Премьер-лига тарихидаги энг яхши бразилиялик футболчи - "болакай" эмасдир, бироқ у битта клуб("Мидлсбро") учун абадий биринчи рақамли ўйинчидир!


Шерзод Нурматов тайёрлади

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика