

Бу ҳақда "Globo" хабар бермоқда.
Манбага кўра, пайшанба куни Лусионинг уйида камин портлаган. Бразилиялик футболчи касалхонага ётқизилган. Собиқ футболчининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда ва у ҳушида.
Лусио фаолиятини 2020 йилда якунлади. Ҳимоячи Европада "Байер", "Бавария" ва "Интер" жамоаларида тўп тепган. "Бавария" билан 3 марта Бундеслига ва Германия Кубогини қўлга киритган. "Интер" билан биргаликда Италия чемпиони бўлган ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.



