Бразилия термаси бош мураббийлиги учун номзодлар маълум қилинди

Mirjalol Normatov
25 дек 2022, 15:37
Бразилия термаси бош мураббийлиги учун шорт-листда қайси мутахассислар ўрин олгани маълум бўлди.

Тите кетганидан кейин бўшаб қолган жой учун айни дамда Зинедин Зидан, Маурисио Почеттино, Томас Тухель ва Рафаэль Бенитес номзодлари кўриб чиқилмоқда.

Бразилия футбол конфедерацияси бош мураббийлик учун катта натижаларга эришган хорижлик мураббийни олиб келиш ниятида.

Бунга қадар терма учун Жозе Моуринью ва Карло Анчелотти номзодлари илгари сурилган ва рад жавоби олинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Équipe