

“Биз майдонинг барча чизиқларида яхши ҳаракат қилдик ва кўплаб яхши имкониятларга эга бўлдик. Шунингдек, аввалги иккита учрашувида 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Барселона”га қарши яхши ҳимояландик.
Уларда “Реал Мадрид”дагидек ажойиб футболчилар бор. Мана нима учун биз ўтган баҳсда сўнгги дақиқаларда бурчакдан гол ўтказиб юбордик ва мана нима учун бугун сўнгги дақиқаларда аламли мағлубиятни қабул қилдик. Улар жуда кучли.
Менимча, “Барселона” ва “Реал Мадрид” Ла Лига чемпионлиги учун баҳс олиб боришади. Улар сўнгги турларгача чемпионлик учун курашади”,-деди Рафаэль Бенитес.
Эслатиб ўтамиз, Виго жамоаси кеча 81 дақиқага қадар 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди.



