Бразилия терма жамоаси устози: "Бу биз фаворит бўлмаган биринчи Копа Америка"

Aslanov Jasurbek
29 июн 2024, 12:35
Бразилия терма жамоаси устози Доривал Жуниор Копа Америкада унинг шогирдлари фаворит эмаслигини айтди.

"Бизнинг континентда эътиборни тортадиган учта жамоа бор. Бу Аргентина - Копа Америка ва ЖЧнинг амалдаги чемпиони. Жамоа ҳурматга лойиқ. Колумбия ҳам рўйхатда, улар ўсяпти. Ҳам катта ишларни амалга оширишга улгурган Уругвай.

Биз жудаям эҳтиёткор бўлишимиз керак. Ҳар бир баҳсда диққатимизн бир жойга жамлай олишимиз лозим.

Агар бундай нарсалрга эътибор бермасак, катта таваккалга қўл урган бўламиз.

Бразилия терма жамоасини доим ҳурмат қилишган, аммо бу биз етакчи бўлмаган биринчи Копа Америка бўлса керак. Бу ҳақиқат" - деди Доривал Жуниор.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globo