Бразилия терма жамоаси бош мураббийи дунёнинг энг яхши уч ўйинчисини айтди

Alisher
3 мар 2021, 11:28
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите ўзи энг кучли деб ҳисоблайдиган ўйинчиларни санаб ўтди.

"Мен ўтган йилнинг сўнггида овоз берган уч ўйинчини айтаман. Биринчи ўринда - Неймар, иккинчи ўринда - Левандовски, учинчи ўринда эса де Брюйне. Жароҳатга қадар Неймар фантастик формада эди. Левандовски - ақлбовар қилмас ҳужумчи. Де Брюйне эса бошқалар қила олмайдиган ишларни қила олади.

Унинг импровизацияси, ўзига бўлган ишончи... Менга унинг ўйинини томоша қилиш ёқади", - дейди Тите.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил якунига кўра "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски энг яхши ўйинчи деб топилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fifa.com