Бразилия Америка Кубогида иштирок этмайди
04 июн 2021 23:47
Янгиликлар
Бразилия Америка Кубогида иштирок этмайди
AS нашри Бразилия термаси Америка Кубогида иштирок этишдан бош тортганини маълум қилди.
Ёзилишича, терма раҳбарияти футболчилар билан бу борада гаплашиб олган. Шунингдек, улар бошқа термалар футболчиларига ҳам турнир давомида ортиқча ҳаракатлар қилмасликни сўрамоқда.
Аслида турнир Колумбия ва Аргентина давлатларида ўтиши керак эди. Аммо Колумбия сиёсий ҳолати, Аргентина эса эпидемиологик ҳолати сабабли турнирни ўзида қабул қила олмайдиган бўлди.
Турнир бошланишига оз вақт қолганида мезбонлик Бразилияга топширилгани эса бразилияликларга ёқмади. Мезбонлик Бразилияга расман топширилганидан кейин терманинг бирор футболчиси бу борада гапиришни ҳам истамаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар