"Брайтон" "Тоттенхэм" хавбеки Деле Аллини ижарага олмоқчи

Alisher
26 янв 2022
"Брайтон" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Аллига қизиқиш билдирмоқда.

"Чайкалар" 25 ёшли англиялик футболчини мавсум сўнггига қадар ижарага олишмоқчи.

Футболчи учун шунингдек "Бёрнли", "Эвертон" ва "Ньюкасл" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Алли 2021/22 йилги мавсум "Тоттенхэм" таркибида 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail