UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  6 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:31Ўртоқлик ўйини. Россия - Эрон учрашувини кимлар асосий таркибда бошлайди?  2 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  61

Бранко Иванкович: “Эртага “Пахтакор”дан яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Бранко Иванкович: “Эртага “Пахтакор”дан яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламиз”

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 5-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Персеполис” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Бранко Иванкович ва дарвозабон Алиризо Бейранванд иштирок этишди.

“Мусобақа бошланишидан олдин бизнинг гуруҳ энг кучли эканлигини айтгандим. Амалда ҳам шундай бўлмоқда. “Пахтакор” Ўзбекистонда пешқадам, “Ал Садд” Қатар чемпиони бўлди, “Ал Аҳли” ҳам Саудияда кучли ўйнамоқда. “Пахтакор”нинг “Ал Садд” билан иккала ўйинни кузатдик. “Пахтакор” анча шаклланган жамоа ҳисобланади. Эртага жуда шиддатли ўйин бўлишига шубҳа йўқ. Таркибимизда йўқотишлар бор. Ҳалилзода дисквалификация туфайли ўйнамайди, Рабиҳ эса ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Унинг майдонга тушиш ёки тушмаслиги бугунги машғулотдан кейин маълум бўлади”, - дейди Иванкович.  

“Персеполис” билан охирги 4 йилда эришаётган натижаларимиз учун яратганга раҳмат айтаман. “Пахтакор”ни ҳурмат қиламиз, лекин биз 3 очко олиш учун Тошкентга келди. Рақибни ўрганиб чиқдик, уларнинг кучли ва кучсиз томонларини жуда яхши биламиз”, - дейди Бейранванд. 

- Эртага меҳмонда ўйнайсизлар. Рақибнинг мухлислари “Пахтакор”га ёрдам бериши мумкин. Бу жамоаингизни босим остида қолдирмайдими? 
- Биз маълум тажрибага эгамиз. ОЧЛда охирги икки йилда ярим финалгача етиб келдик. Биз жуда қийин шароитларда ва босимлар остида ўйнаганмиз. “Персеполис” сафида ўйнар экансан босимга дош бера олишинг керак. Футболдан лаззат олиш керак.

- Теҳронда ўйнаган “Пахтакор” ва ҳозирги “Пахтакор” ўртасидаги фарқ борми? 
- Ҳа, бор. У пайтда ҳали Ўзбекистонда чемпионат бошланмаган эди. Ҳозир эса айни қизиган пайти. “Пахтакор” миллий чемпионатда ишонч билан пешқадамлик қилмоқда.

- Эртага ҳакамлар хато қилишлари мумкин. Бундан қўрқмайсизми? 
- Йўқ, футболда бу нарса бўлиб туради. Ҳеч қачон ҳакамларга айбни қўймаймиз. Мағлубиятни жамоа ичидан излаймиз. ОЧЛда ҳакамлар юқори савияда ишлашга ҳаракат қилишади.

- Бу мавсум ОЧЛда сафардаги иккала ўйинда ҳам ютқаздинглар. Эртага ҳам сафарда ўйнайсизлар. 
- Мақсадим доим бир хил – ғалаба. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз, аммо рақиб ким бўлишидан ташқари фақат ғалаба учун ўйнаймиз. “Персеполис” фалсафаси ўзи иштирок этаётган ҳар бир мусобақада ғолиб бўлиш. Эртага “Пахтакор”дан яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Ўтган мавсум “Насаф”га, бу йил “Пахтакор”га қарши ўйнаяпсиз. Ўзбек футболи ҳақида тасаввурга эга бўлдингизми? 
- “Насаф”га қарши иккита оғир ўйин ўтказган эдик. Улар Ўзбекистоннинг 4та кучли клубидан бири бўлмаса ҳам улар билан Қаршида жуда қийин ўйин ўтказгандик. Ўзбек футболини жуда ҳурмат қиламан. “Пахтакор”да ёшлар ва тажрибали футболчилар ўртасида ажойиб уйғунлик бор, уларда ажойиб янги авлод бор. Очиғини айтганда Ўзбекистон терма жамоасидан Осиё Кубогида яхшироқ натижа кутгандим.

- Жуда кўпчилик мухлислар “Персеполис” гуруҳдан чиқишини кутмоқда. Бу футболчиларга қандай таъсир қилмоқда? 
Алиризо Бейранванд: - Ўтган йил ОЧЛ финалида ўйнадик. Ўшанда ФИФА икки футболчимизни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйганди. Шунга қарамай финалгача етиб боргандик. Эрон чемпионатида биринчи ўриндамиз, сўнгги икки турда 4 очко олсак чемпионликка эришамиз. Эрон кубогида ҳам ярим финалга йўл олдик. Учта мусобақада бир пайтнинг ўзида кураш олиб бораяпмиз. Мураббийимиз деярли ҳар ўйиндан кейин чарчамагансизлар деб бизни руҳлантирмоқда. Бу ерга роҳатланиб футбол ўйнаш учун келганмиз. Ғалабага эришиб мухлисларни хурсанд қиламиз деб ўйлайман. 

- Бир неча йиллардан буён Эрон терма жамоасида ўйнаб келаяпсиз. Европа клубларидан ўйнашни истайсизми? Қайси чемпионат сизга кўпроқ ёқади?
Алиризо Бейранванд:
- “Персеполис”га қўшилган пайтимда бу клуб Осиёнинг энг машҳур клубларидан бири эканлигини билардим. Жамоамизда жуда кучли ва етук мутахассис иш олиб бормоқда. Тўғрисини айтаман шу клубда янада кўпроқ ўйнашни истардим. ЖЧ-2018дан кейин менга таклифлар бўлди. Лекин ФИФА томонидан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилган, шу боис жаноб Бранко билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейин қолишга қарор қилдим. Фаолиятимдаги энг ажойиб воқеаларни айнан шу клубда бошдан кечирдим. Орзуим Европанинг энг таниқли клубларидан бирида ўйнаш. 

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика