UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  4 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  307 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Ботир Қораев: "Кетма-кет бешта мағлубиятдан кейин мураббийлар штабида ўзгариш? Буни раҳбарият ҳал қилади" Янгиликлар

Ботир Қораев: "Кетма-кет бешта мағлубиятдан кейин мураббийлар штабида ўзгариш? Буни раҳбарият ҳал қилади"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - АГМК учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Ботир Қораев матбуот анжуманида қатнашди.




"АГМК жуда тажрибали жамоа, бежизга иккинчи ўринда кетмаяпти. Бугунги баҳс оғир бўлишини билгандик. Биринчи ўтказиб юборган голимиз бизга қаттиқ таъсир қилди деб ўйлайман. Ҳимоячимизнинг хатосидан кейин гол ўтказдик. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Иккинчи гол ўтказилган вазиятда дарвозабонимизга қарши қўпол ўйналгандек туюлди. Ҳозир четдан туриб гапириш нотўғри деб ўйлайман, такрорий вазиятни кўриб чиқиш керак", - дейди Қораев. 

- "Машъал" кетма-кет бешинчи мағлубиятни қабул қилиб олди...
- Албатта, кетма-кет бешта ўйинда ютқазиш қийин. Жамоамиз маълум танаффусдан кейин Суперлигага қайтди. Таркибимизда ёш футболчилар жуда кўп. Ҳар бир баҳсда ғалабага интилаяпмиз. "Қизилқум" билан баҳсда ҳам 4-5та имкониятлар бўлди, "Сурхон" билан баҳсда ҳам камида 7та вазият бўлганди, "Насаф"га қарши баҳсда тан олиш керак ўйинимиз яхши чиқмади, бугун ҳам футболчиларимиз ёмон ҳаракат қилишмади. Аммо бугунги мағлубиятни унутиб, "Қўқон-1912" билан баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

- Бешта мағлубиятдан кейин мураббийлар штабида ўзгариш бўлади деб ўйлайсизми?
- Буни клуб раҳбарияти ҳал қилади. Биз ўз устимизда ишлаяпмиз. Агар жамоада ўйин йўқ бўлса бошқа гап эди. Уйда "Бунёдкор"га қарши 90 дақиқа давомида 10 киши бўлиб тенгма-тенг ўйнагандик. "Сурхон" билан ҳам ажойиб ҳаракат қилгандик. Жамоамиз потенциали юқори. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради.

- Бугунги натижага ҳакамлар қанчалик таъсир ўтказди деб ўйлайсиз?
- Ўйин вақтида эҳтирос билан уларга эътироз билдиришимиз табиий ҳол. Исталган мураббийда бундай ҳолат бўлади. Аммо ҳакамларни муҳокама қилишга бизнинг ҳаққимиз йўқ.

- Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олдими?
- Мўмин Мелиев бироз яхши ўйнади. Бизда энг катта муаммолардан бири захирадан тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмаяпти. Ўтган ўйинларда ҳам шундай вазият бўлди. Бу борада ишлаяпмиз. "Қўқон-1912" билан ўйинда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги матбуот анжуманида Дилвер Ваниев қатнашмаганига нима сабаб бўлди? Мағлубиятдан кейин кайфияти йўқми?
- Дилявер Ваниев бетоблиги боис матбуот анжуманида қатнаша олмади. Насиб қилса кейинги ўйиндан кейин Ваниевнинг ўзи матбуот анжуманида иштирок этади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика