UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  20 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Ботир Қодирқулов: "Бизга битта ғалаба зарур эди" Янгиликлар

Ботир Қодирқулов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Янгиер" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Ботир Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Жамоамиз бош мураббийи Асрор Алиқулов билан рақибдан келиб чиқиб, ўйин режасини ишлаб чиққандик. Стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ғалабамиздан барча бирдек хурсанд ҳолатда. Жамоамиз мураббийлар штабини, футболчиларни, клубимиз раҳбариятини бугунги йирик ғалаба билан табриклайман.

- Тезкор гол якунда йирик ҳисобдаги ғалабага сабаб бўлди, деб изоҳласак бўладими?

- Биз йигитлардан олдинги чизиқда тажовузкор ўйинни талаб қилгандик. Тезкор гол урилиши ёки урилмаслиги учун эмас, умуман, агрессив ва ҳужумкор футбол бугунги режамиз эди.

- Асосий таркибда майдонга туширилган Нодиржон Нурматовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Нурматов мавсумолди йиғинларда гол уриб келаётганди. Ўйин олдидан уни майдонга туширишимизни айтганимизда, 2 та гол уришини ваъда қилганди. Гол уриш бўйича сўзини устидан чиқди, 2 та бўлмаса ҳам 1 та гол урди. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдик.

- Навбатдаги турда "Хоразм" билан ўйнайсизлар. Бугунги ғалаба ўша ўйинда ҳам мотивация беради, деб ҳисоблайсизми?

- Бизга битта ғалаба зарур эди. Кўпчилик томонидан айтилганидек, чиройли ўйин кўрсатсак-да, ютқазаётгандик. Футболда албатта натижа муҳим ҳисобланади. Ғалаба жамоамизга мотивация беради. Албатта, биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Аввалги ўйинларлардан фарқли тарзда бугун жамоа дарвозасини Амирбек Лутфуллаев қўриқлади. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Бош мураббий Асрор Алиқулов ўқишга кетмасидан олдин дарвозабон танловини айтиб ўтганди. Бугун Лутфуллаев яхши ўйин кўрсатди. Ҳозир клубимизда шароитлар яхши, бунинг учун раҳбариятга миннатдорчилик билдирамиз. Бундан ташқари, жамоамизда Нурулло Ҳабибов дарвозабонлар мураббийи лавозимида иш бошлади. Бу ҳам дарвозабонларимиз ўйин сифати ўсишига хизмат қилади.

- Жамоа бош мураббийи Асрор Алиқулов қачон клубга етиб келади?

- Асрор Чориевич айни дам мураббийлик курслари юзасидан Озарбайжонда бўлиб турибди. Насиб бўлса, эртага клубимиз ихтиёрига етиб келади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика