Бошланди! 17 ёшгача бўлган Россия аёллар термаси Осиёдаги мусобақада иштирок этади

Eldor Akmurzayev
15 фев 2023, 09:00
Бу ҳақда Жанубий Осиё футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, 17 ёшгача Россия аёллар терма жамоаси Жанубий Осиё чемпионатида қатнашади. Мусобақа 20 мартдан 28 мартгача Бангладешда бўлиб ўтади. Мезбон ва россияликлардан ташқари, унда Ҳиндистон, Непал ҳамда Бутан иштирок этади.

2022 йил февралида ФИФА ва УEФА Россиянинг барча тоифадаги жамоаларини халқаро мусобақалардан четлаштирганди.

Ўтган йил охирида РФИ Осиё футбол конфедерациясига ўтиш масаласини кўтарганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: SAFF

Сўнгги янгиликлар

Барча ›