"Бошидан баланд сакраган" 7 вақтинчалик мураббий
28 дек 2018 19:26
Янгиликлар
Ўз мухлисларини қувонтирган мураббийлар ҳақида тўхталамиз.
1. Роберто Ди Маттео («Челси»)
"Челси"га қадар камтаргина "Милтон Кинс Донс" ва "Вест Бромвич" каби жамоаларда ишлаган мутахассис Лондон жамоаси учун энг яхши номзол эмасди. Бироқ ўша вақтларда Роман Абрамовичнинг олдида вариантлар йўқ эди. Бироқ қисқа муддатда италиялик мутахассис Европада таниқли бўлиб олди. 2012 йилнинг мартида мутахассис "Челси"нинг (вақтинчалик) таклифини қабул қилди. Ундан олдин эса жамоани Андре Виллаш-Боаш бошқараётганди.
Робертонинг дебюти анчагина омадли бўлди. У бошчилигидаги жамоа ЕЧЛ доирасида "Наполи"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Якунда унинг "Челси"си ажойиб дубль қилишга эришди: Англия кубоги ва ЕЧЛ соврини.
Ноябрь ойида Маттео натижалар билан барчанинг танқидига учрайверди ва Абрамович уни истеъфога чиқарди. Барибир... натижалар ёмон эмас.
2. Кенни Далглиш («Ливерпуль»)
Афсонавий собиқ футболчи ва мураббий кетаётганида севимли жамоасига қайтмаслигини айтганди. Бироқ у 2011 йилда Рой Хожсоннинг ўрнида ишлаб турди.
Унинг "Ливерпуль"и дебютида "Блекпул"га мағлуб бўлди. Бироқ шундан кейин "Қирол Кенни" ажойиб натижаларга эришди ва раҳбарият томонидан тўлақонли шартномани қабул қилиб олди. Янги йилда "қизиллар" сўнгги 6 мавсумдаги илк соврини - Лига кубогини қўлга киритди ва Англия кубоги финалигача бориб, "Челси"га мағлуб бўлди.
АПЛдаги 8-поғона "Ливерпуль"нинг 1994 йилдан бери қайд этган энг ёмон натижаси ҳисобланарди. Шу боисдан Кенни жамоадан кетди. Айнан у Луис Суарес ва Энди Кероллни мерсисайдликлар сафига олиб келганди.
3. Тони Бартон («Астон Вилла»)
Тони Бартоннинг ажойиб мавсуми 1982 йили "Астон Вилла" билан ўтган. Биринчи дивизионнинг амалдаги чемпионлари янада қуйироққа тушиб кетди. Шу боисдан Рон Сандерс истеъфога чиқди. Қуйи лиганинг 15-поғонасини эгаллаб турган жамоанинг мухлислари ўша вақтда мураббийнинг бошини талаб қилишганди.
Бартон - тезда натижа келтирган асосий скаут, унинг "шерлар"и Европа кубоги финалигача борган. Янада қуйи дивизионга тушиб кетишдан қоча олган. Бироқ Европада жамоани фақатгина "Бавария" тўхтата олганди.
4. Гус Хиддинк («Челси»)
Россия терма жамоаси билан Евро-2008да ярим финалга қадар етиб бориш Гус Хиддинкнинг обрўсига обрў қўшди. Шундан кейин "Челси"да Луис Фелипе Сколарининг ўрнини вақтинчалик эгаллади. Унинг илк қурбонлари "Ювентус" ва "Ливерпуль" бўлди. Агар бироз омад етишганида "Челси" ЕЧЛ финалига чиққан бўларди. Бироқ "Барселона" бу орзуларнинг ушалишига йўл бермади.
Статистикага кўра, унинг "Челси"си 22 ўйинда бир марта мағлуб бўлди ва сўнгги баҳсда Англия Кубоги финалида "Эвертон" мағлуб этилди. Шу боисдан раҳбарлар мутахассисга 20 минг фунтни мукофот тариқасида тақдим қилди.
5. Гленн Редер («Ньюкасл»)
У бошчилигидаги "Вест Хэм" антирекорд даражасида кам очко йиғиб шармандаларча АПЛдан чиқиб кетганидан кейин Гленн Редер "Ньюкасл" билан муваффақият қозонишга интилди. Клубда у Грэм Сунесснинг ўрнини эгаллади ва ёрдамчи қилиб Алан Ширерни таклиф қилди. Дуэтнинг ишлари самараси ўлароқ "Ньюкасл" сўнгги ўриндан 7-поғонагача кўтарилди.
Албатта, бундай натижалар раҳбариятга маъқул келди ва тўлақонли шартнома таклиф қилишига туртки бўлди. Бироқ кўплаб жароҳатлар Редернинг муваффақиятсизлигига ва раҳбарларнинг норозилигига сабабчи бўлди. Шундай бўлса ҳам "Ньюкасл" ушбу мутахассис қўл остида Интертото кубогини қўлга киритди. Мураббий барчани мамнун қилган ҳолда 2007 йилда "Сент-Жеймс"ни тарк этди.
6. Марио Загалло (Бразилия)
60-йилларнинг оҳирларида Бразилия футбол ассоциацияси футболчи ва мураббийлар учун кутилмаган қарорлар чиқаришни бошлади. Шу паллада уларнинг ақлсизларча қарори қабул қилинди: улар термани ҳар доим даҳшатли тарзда танқид қиладиган журналистни термага бош мураббий этиб тайинлашди. Ўрганинг!
Бошланишига Жоан Сальданьида ишлар яхши кетаётганди: Бразилия ЖЧ саралашидаги барча ўйинларда ғолиб бўлди, тўплар нисбати 23:2га тенг эди. Бироқ шундан кейин мураббийнинг қайсарликлари бошланди: у Пелени термага чақиришни тўхтатиб қўйди. Мураббий кўриш қобилиятининг пасайишида Пелени айблади ва ўқланган тўппонча билан қувиб юборди уни.
Якунда ассоциация тинчланишни истади ва Марио Загаллони бош мураббий этиб тайинлади. У 1958 йилги мундиалда ўйновчи мураббий сифатида ғолиб бўлди. Загалло кўп нарсаларни ўзгартирди, асосийси Пелени термага қайтарди. Шунингдек, ўша даврда термада Гарринча Карлос Альберто каби футболчилар ҳам фаолият олиб боришаётганди.
7. Крейг Шекспир («Лестер»)
Маурицио Сарри, Карло Анчелотти, Пеп Гвардиола… ва Крейг Шекспир. Уларни нима боғлаб туради? Улар АПЛдаги илк 5 ўйинларида фақатгина ғолиб бўлган мураббийлардир.
Найжел Пирсон ва Клаудио Раньерининг собиқ ёрдамчиси Крейг Шекспир 2017 йилнинг февралидан "Лестер" бошқарувини ўз қўлига олди. "Суонси"дан учралган мағлубиятдан кейин жамоа АПЛ турнир жадвалининг 17-қаторида турганди. Чемпион АПЛдан чиқиб кетиши мумкин эди. Шунингдек, ЕЧЛ доирасида "Севилья"га қарши ўйин ҳам бор эди.
Поэтик фамилияли мураббийнинг илк ўйинида "Лестер" "Ливерпуль"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, кейинчалик "Халл", "Севилья", "Вест Хэм", "Сток" ва "Сандерленд" каби жамоалар устидан ғалабаларга эришилди ва асосийси жамоа АПЛда қолди. Ёзда у жамоанинг асосий мураббийига айланганди. Бироқ у ҳам кейинчалик истеъфога чиқарилди.
Миржалол Норматов таржимаси
Фикрлар