"Боруссия"нинг тўрт асосий футболчиси "Тоттенхэм"га қарши ўйинда қатнашмайди

Mirjalol Normatov
12 фев 2019, 19:37
"Боруссия"нинг бир йўла тўрт футболчиси ЕЧЛнинг 1/8 финали доирасидаги "Тоттенхэм"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

"Арилар" матбуот хизмати хабарига кўра, "шпорлар"га қарши ўйинда Лукаш Пищек, Юлиан Вайгль, Марко Ройс ва Пако Алькасер каби футболчилар қатнашмайди.

Ушбу футболчиларнинг барчасида соғлиғида муаммоси бор.

"Тоттенхэм" - "Боруссия" учрашуви эртага соат 01:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports