"Боруссия" таркибидаги ротация учун Фе Тухелни танқид қилди

Aslanov Jasurbek
13 мар 2017, 11:41
"Айнтрахт" собиқ бош мураббийи Армин Фе "Герта"га қарши баҳсдан сўнг Дортмунднинг "Боруссия" клуби устози Томас Тухелни танқид қилди.

Дортмундликлар бу ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Боруссиянинг баъзи асосий таркиб футболчилари захира ўриндиғида қолиб кетди.

"Мен бошқача йўл тутган бўлардим. "Герта"га қарши баҳс "Шпортфройнде" билан бўлиб ўтадиган Германия Кубоги чорак финал ўйинидек муҳим" - дейди Фе.

"Шпортфройнде" - "Боруссия" учрашуви 14 март куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport1