

"Express" хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия"си раҳбарияти вингер Жейдон Санчони клубда олиб қолиш учун унинг маошини оширмоқчи. Унинг маоши 4 млн еврога ошади ва бу йилига 10 млн еврони ташкил қилади. Шундан кейин ундан фақатгина Марко Ройс энг кўп маош оладиган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Санчога "Манчестер Юнайтед" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.



