

"Боруссия Дортмунд" клуби ҳимоячи Юлиан Рюэрсон трансферини эълон қилди. Немис клуби футболчини "Унион"дан 5 млн евро товон пулини тўлаб, ўз таркибига қўшиб олди.
Рюэрсон дортмундликлар билан 2026 йилгача шартнома имзолади. Ҳимоячи 26-рақамда ҳаракат қилади.




