"Боруссия" МЮдан Санчо учун 130 миллион евро талаб қилмоқда

Alisher
16 дек 2020, 16:05
"Манчестер Юнайтед" "Боруссия" (Дортмунд) вингери Жейдон Санчо билан келишувга эришди.

Англиялик футболчи манчестерликлар сафида ҳафтасига 200 минг фунт маош олади, шартнома эса 5 йилга мўлжалланган бўлади.

Хабарларга кўра, трансферга тўсиқ бўлиши мумкин бўлган ягона нарса ўйинчи учун Дортмунд клуби томонидан 130 миллион евро талаб қилинаётгани бўлиши мумкин.

Санчо жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›