"Боруссия" футболчисининг отаси ўғли "Арсенал"га ўтаётганини тасдиқлади

Mirjalol Normatov
5 июн 2018, 15:57
Дортмунднинг "Боруссия"си ҳимоячиси Сократис Папастатопулос "Арсенал"га ўтмоқда. Бу ҳақда унинг отаси маълумот берди.

"Ўғлим "Арсенал"нинг таклифини қабул қилди. У бундан мамнун. Сократис айни дамда Англияда. Сешанба кечасида клубдагилар билан трансфер ишларини муҳокама қилинади. Барчаси яхши кетмоқда", - деди Хараламбос Папастатопулос.

29 ёшли грециялик футболчи 2013 йилдан буён "арилар" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Radio 24/7

Сўнгги янгиликлар

Барча ›