"Боруссия" футболчиси коронавирусга чалинди
08 окт 2020 15:18
Янгиликлар
"Боруссия" футболчиси коронавирусга чалинди
Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида коронавирус ҳолати аниқланди.
Швейцариялик ҳимоячи Мануэль Аканжида инфекция аниқланди. Ўйинчида COVID-19 терма жамоада бўлганида аниқланди.
Футболчи Швейцария термасига Миллатлар Лигаснинг октябрда бўлиб ўтадиган гуруҳ босқичи ўйинларига тайёргарлик кўриш учун етиб келганди. 25 ёшли футболчида белгилар йўқ, у ҳозир карантинда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ терманинг яна бир ўйинчиси Жердан Шакирида ҳам касаллик аниқланганди.
Фикрлар