“Боруссия Д” спорт директори: “Тан олиш керак, энди уларга етиб бўлмайди”

Eldor Akmurzayev
4 июн 2020, 20:50
Дортмундликлар реҳбарияти вакили Михаэль Цорк “Бавария” билан 7 очколик фарқ ҳақида гапирди.

“Фикримизча, чемпионатда барча нарса ҳал қилиб бўлинган. Тан олиш керак, айни вазиятда “Бавария”га етиб бўлмайди. Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз”, дейди Цорк.

Эслатиб ўтамиз, чемпионат жадвалида “Бавария” 29 учрашувдан кейин 67 очко билан пешқдамлик қилмоқда. “Боруссия Д” ҳисобида эса 60 очко мавжуд. Кучли учликни эса “РБ Лейпциг” (58) якунлаб турибди. Бундеслига якунига 5 тур қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: bvb.de