“Боруссия” Д сардори 6 ҳафтага сафдан чиқди

11 сен 2017, 01:21
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Марсель Шмельцер Бундеслиганинг 3-турида “Фрайбург”га (0:0) қарши баҳсда жиддий жароҳат олди.

29 ёшли футболчи оёғи тўпиғи бўғимидан  шикастланди. Шмельцернинг сафга қайтиши 6 ҳафтагача чўзилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, ёзда у айнан жароҳати боис бир ой вақт мобайнида жамоасига ёрдам бера олмаганди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Боруссия" Д расмий твиттер саҳифаси