"Боруссия Д" Эмре Мор билан 5 йиллик шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
8 июн 2016, 13:09
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ёзги трансфер бозорида фаол ишлашда давом этмоқда.

Германия клуби расмий твиттери берган хабарга кўра Эмре Мор "Боруссия" билан 5 йиллик шартнома тузди. 1997 йилда туғилган ярим ҳимоячи бунга қадар Даниянинг "Норшелланд" клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Таъкидлаш лозимки, Эмре Мор Туркия терма жамоаси сафида ЕВРО-2016да иштирок этади. У мусобақада иштирок этадиган энг ёш иккинчи (Маркус Рэшфорддан кейинги) футболчи ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/BVB