"Боруссия" Беллингемнинг маошини икки ярим бараварга оширмоқчи

Mirjalol Normatov
29 мар 2023, 00:35
Дортмунднинг "Боруссия"си ярим ҳимоячи Жуд Беллингемни таркибда сақлаб қолмоқчи.

"Daily Mail" хабарига кўра, немис клуби футболчини энг камида бир мавсум сақлаб қолиш ниятида. Шунингдек, унинг маошини 150 фоиз (2 ярим баравар)га, яъни, 15 млн еврога оширишни режалаштирмоқда. Шу орқали унинг ушбу ёзда жамоадан кетиш эхтимоли пасаяди. Ҳозирда футболчини таркибига қўшиб олиш учун "Реал" асосий фаворит бўлмоқда.

Ушбу мавсумда 19 ёшли футболчи Бундеслиганинг 24 ўйинида 4тадан гол ва ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›