"Бордо" Петковични истеъфога чиқарди

Sherzod Nurmatov
8 фев 2022, 21:21
Владимир Петкович энди "Бордо" бош мураббийи эмас.

Франция клуби расмий сайтига кўра, 58 ёшли мутахассис ишдан бўшатилди. У билан биргаликда унинг ассистенти Антонио Маниконе ҳам жамоадан кетди.

"Бордо" чемпионатда сўнгги 6 ўйиндан 5 тасида мағлубиятга учради. Жамоа 19-ўринда бормоқда.

Петкович "Бордо"ни ўтган йилнинг ёзидан бери бошқариб келаётганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: girondins.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›