UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  4 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  10 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  20 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  14 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7

Болаликдаги орзуси футбол бўлмаган Марсело ҳақида Янгиликлар

Болаликдаги орзуси футбол бўлмаган Марсело ҳақида

Биласизми, болаликда Марсело Виейра футболчи бўлишни эмас, ўт ўчирувчи бўлишни орзу қилган экан.

Биографияси

Марсело Виейра, Бразилия термаси ва "Реал Мадрид" ҳимоячисининг биографияси умуман бошқача бўлиши ва биз у ҳақида умуман билмай қолиб кетишимиз ҳам мумкин. Ёш Марсело отаси изидан кетиб, ўт ўчирувчи бўлишни истарди. Лекин оиланинг катта авлод вакиллари ёш набираларига бундай қисмат оғирлик қилади деб ҳисоблашарди. Якунда бу жиҳат ўз ролини ўйнади ҳам. Айнан улар йиллар давомида дунёнинг турли бурчакларидаги миллионлаб мухлислар Виейранинг ўзига хос соч турмаги ва ўйинидан завқ олишларига сабабчи бўлишган. 


Болалиги ва ёшлиги

Марсело Виейра да Сильва Жуниор (биз шунчаки Марсело деб ўрганган ҳимоячининг тўлиқ исми мана шундай) 1988 йилнинг 12 май куни дунёга келган. Ўт ўчирувчи ва ўқитувчининг фарзанди Рио-де-Жанейрода туғилган. Интервьюларидан бирида Виейра ёшлигида оиласининг деряли пули бўлмаганини айтганди. Шу сабабли унинг ёшлиги тенгқурлари даврасида, кўчаларда ўтган.

Футболга, "Мадрид" бўлажак ҳимоячиси, 9 ёшида келган. Дастлаб Марсело уйига яқин бўлган соҳил бўйида тўп тепиб юради, лекин кейинчалик бу шунчаки қизиқишдан кучлироқ эканлигини тушунгач, жиддий машғулотларга киришади.

10 ёшида буваси уни "Флуминенсе" мактабига олиб боради, аммо уларга рад жавобини беришадию. Қолган номзодлар билан солиштирганда у ажралиб турмасди ва шу сабабли эътиборга тушмаган. 

Болакайнинг орзулари чиппакка чиқди, аммо буваси Марсело таслим бўлишига йўл қўймайди. Бир йил давомида у "Васко да Гама" жамоаси машғулотларида иштирок этади. 2002 ййил Марсело яна "Флуминенсе" кўригига йўл олади ва бу сафар ёш иқтидор эгасини қабул қилишади.

Набираси Рио-де-Жанейро яқинида бўладиган машғулотларга қатнай олиши учун буваси – сариқ рангдаги "Фольксваген Жук" ўз машинасини сотади. Бу машина оиладаги энг қимматли нарса ҳисобланарди. Кейинроқ Марсело ўша машинанинг татуировкасини чиздиради, ахир ўша машина бўлмаганда, футболчи ҳам бундай муваффақиятга эриша олармиди ёки йўқ...

Фаолиятини ярим ҳимояда бошлаган ўйинчини "Флуминенсе" мураббийлари ҳимояга ўтказишади. Марсело янги жамоасига энди кўникканда, оиласининг моддий аҳволи яна ёмонлашади. Бу сафар ёрдамга клуб ҳомийлари келади. Улар шу йўл билан иқтидорли футболчини ўзларида олиб қолиш ниятида эдилар. 

15 ёшида олган биринчи маошини - 100 реални, футболчи бувасига олиб бориб беради.


Клубдаги фаолияти

2005 йили Марсело "Флуминенсе"нинг ёшлар таркибидан асосий жамоага ўтказилади. 2 мавсум топ жамоалар эътиборига тушиш учун етарли бўлади. 


Бразилия чемпионатидаёқ у иқтидорини намойиш қила бошлаган


Узоқ вақт мини-футболга бўлган қизиқиш туфайли, у ҳужумда ностандарт ҳаракатларни амалга оширар, бу эса ўз навбатида Испаниянинг "Реал Мадрид" ва "Севилья" ҳамда Россиянинг ЦСКА клуби скаутларини жалб қилади.

"Севилья" бу трансферга жуда яқин келади. Бразилиялик деярли шартнома имзолаган жойида, "Реал Мадрид"дан таклиф тушади. "Қироллик клуби" ушбу трансферга 6,5 млн € ажратади ва "Флуминенсе" бу келишувга ҳеч қандай тўсиқ кўрмади.

Клубнинг режасига биноан иқтидорли ёш футболчи аввалига "Кастилья" таркибидан жой олиши ва тажриба орттириши керак эди. Лекин ўйинчи билан яқиндан танишган "Реал Мадрид" бош мураббийи Фабио Капелло ёш йигитни асосий таркибда қолдиришга қарор қилади.

Асосий таркибда қолдирилган йигитча ўз кумири бўлмиш Роберто Карлос билан бирга шуғулланар ва янги "финтлар", ўзига хос ҳаракатларни ўргана бошлади. Машҳур футболчи ватандошига яхши муносабатда бўлди. Марсело интервьюларида у жуда кўп ёрдам бергани ва ҳам майдонда, ҳам оддий ҳаётда елкадош бўлганини такрорлаган. Спортчилар оилалари бағрига бора олмаган вақтларда ҳатто байрамларни ҳам бирга ўтказишарди.

Марселонинг "Мадрид" сафидаги дебют ўйини 2007 йил 7 январь куни "Депортиво" қарши беллашувда амалга ошди, апрель ойида эса у ҳатто асосий таркибда майдонга туширилди.

Ажойиб дебют мавсумдан сўнг, омадсиз йил кутиб турганди. Мунтазам хатолар мураббий Марселони захирага ўтказиб қўйишга мажбур қилди. Майдонга қахрамонимиз чинакамига Жозе Моуринью келишиб билан қайтди. Португалиялик мураббий Виейрани асосий таркиб футболчисига айлантирди.

2013 йил футболчига жиддий жароҳат панд беради. Оёғининг тиззаости қисмидаги жароҳат Марселони мавсумни эртароқ якунлашига мажбур қилди. 2017 йил сентябрида "Реал Мадрид" ҳимоячи билан шартномани узайтиради. Марсело "Мадрид" билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. 

 

;
Марсело маҳоратидан яна бир бор завқ олинг.

Хушхабар кетидан, октябрь ойида Виейра солиқлардан қочганлиги тўғрисидаги миш-мишлар пайдо бўлади. Испания ҳукумати (бразилияликнинг иккита фуқаролиги мавжуд) футболчи 400 минг € тўлаши зарурлигини маълум қилади.


Бразилия термаси

Иқтидорли футболчи "Реал Мадрид"да бўлгани каби, миллий термада ҳам Роберто Карлоснинг ўрнини эгаллайди. Марсело чап қанот ҳимоячиси ролида 2006 йилдан буён ўйнаб келади. Футболчи Бразилия термаси сафидаги илк голини биринчи учрашувидаёқ уришга муваффақ бўлади. Ўша ўйинда Бразилияга қарши майдонга Уэльс термаси тушганди.

2008 йил Марсело Олимпия ўйинларига таклиф қилинади, 2010 йил у Бразилиянинг Жаҳон чемпионати учун таркибидан ўрин олади, лекин асосий таркибга кира олмайди. Орадан бир йил ўтиб, Марсело ўртоқлик учрашувида яна гол уради. Бу сафар Виейра Мексика посбонини хафа қилади.

2012 йил Марсело яна Олимпия ўйинларида иштирок этади ва кумуш медалга эга чиқади. 

Навбатдаги йирик мусобақа 2014 йил бўлиб ўтади. Мусобақа вақтида футболчининг бувиси оламдан ўтади. Бунга қарамай. Виейра жамоани ташлаб кетмайди. Шундай бўлса ҳам, Марсело бразилияликларга катта ёрдам бермади. Хорватия билан учрашувдаги автогол эса вазиятни янада чигаллаштирди.  

2017 йил ЖЧ-2018 саралаш беллашувида ҳимоячи Парагвай дарвозасини ишғол қилади. Айтганча, Бразилия терма жамоасида ҳам, "Мадрид"да ҳам Марсело футболкасини 12-рақам безаб туради.


Шахсий ҳаёти

Бўлажак турмуш ўртоғини Марсело 15 ёшида учратади. Кларисса Алвеш билан бўлажак футбол юлдузини қизнинг акаси таништиради. Икки йигит мини-футбол жамоасида бирга тўп тепишарди. Орадан 5 йил ўтиб, суюклиси 20 ёшга тўлгач, Марсело ва Кларисса турмуш қуришади.

Виейранинг фаолияти учун аёли вақтинча театр саҳнасидан кетади. Футболчининг турмуш ўртоғи – актриса, болалари каттароқ бўлгач, яна севимли касбига қайтишни орзу қилади.

2009 йил 14 сентябрь куни жуфтлик ўғил фарзандли бўлади – Энцо. Футболчининг катта ўғли отасининг изидан кетди. Болакай футболга жуда қизиқади. 2017 йили Энцо "Реал Мадрид"нинг ёшлар жамоаси (U-8) таркибидаги дебют ўйинида хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.

2015 йил, бу сафар фақат 1 сентябрь куни Марсело ва Кларисса иккинчи ўғилли бўлишади ва унга Лиам деб исм қўйишади.


Баъзи қизиқарли фактлар

Футболчининг бўйи - 1,74 м, оғирлиги – 80 кг.

Бразилиялик "Реал Мадрид" вице-капитани ҳисобланади.

Марсело ҳаётидаги муҳим воқеаларга атаб татуировка чиздиради. 

Жамоадошлари Марселонинг жуда қувноқ характерга эга эканлигини, у деярли ҳеч қачон тушкун кайфиятда юрмаслигини таъкидлашади. У ҳар бир жамоадоши билан илиқ алоқаларда бўлишга ҳаракат қилади. Унинг энг яқин дўстларидан бири сифатида Криштиану Роналдуни эътироф этишади.


Ютуқлари

2008 - Испания Суперкубоги

2008 - Олимпия ўйинлраи бронза медали

2010/11 - Испания Кубоги 

2012 - Испания Суперкубоги

2012 - Олимпия ўйинлари кумуш медали

2013 - Конфедерациялар кубоги

2013/14 - Чемпионлар Лигаси

2014 - Жаҳон Чемпионати рамзий термаси аъзоси

2014 - Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби

2014 - УЕФА Суперкубоги 

2015/16 - Чемпионлар Лигаси

2016 - Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби

2016 - УЕФА Суперкубоги 

2017 - Чемпионлар Лигаси

2017 - Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби

2017 - УЕФА Суперкубоги 

2017 - Испания Суперкубоги

2018 - Чемпионлар Лигаси

2018 - Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби

2018 - Жаҳон Чемпионати рамзий термаси аъзоси

2019/20 - Испания Суперкубоги

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика