UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  0 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  1 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  5 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  7 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  11 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  3 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  1 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  1

"Болалигимда шундай ўйлардим: 35 ёш пайтимда Мадейрада балиқ тутиб ўтираман" Янгиликлар

"Болалигимда шундай ўйлардим: 35 ёш пайтимда Мадейрада балиқ тутиб ўтираман"

Португалия терма жамоаси ва Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду кеча, 5 февраль санасида 35 ёшга тўлганидан хабарингиз бор.

Видео Криштиану Роналдуга машина совға қилишди

Кришти болалик пайтлари футболда бундай узоқ ва муваффақиятли фаолиятни кутмаганини айтиб ўтди.

"Ёш болакай бўлган пайтимда шундай ўйлардим: 35 ёшимда Мадейрада балиқ тутиб ўтираман. Ўша пайтлари бугунги кунгача тўп тепган жойларим ва у ерларда қўлга киритган ютуқларимга эга чиқиш ҳаёлимдан ҳам ўтмаган.

Ўйлашимча, мен олтинчи бор Чемпионлар лигасини ютишим мумкин. "Ювентус" билан менда шундай имконият бор. Бу кўплаб факторларга боғлиқ бўлган мураккаб мусобақа. Лекин, бунинг иложи бор. Чунки, бизда жуда яхши жамоа бор. Биз қадамба-қадам олдинга интиаяпмиз", - дея Роналдунинг сўзларини келтирди Португалиянинг "A Bola" нашри.


Жорий мавсум Роналду ўз клубида 27та ўйин ўтказди ва унинг ҳисобида 22та гол ҳамда 3та голли пас бор. Унинг "Ювентус" билан шартномаси 2022-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бундан олдин Кришти Лиссабоннинг "Спортинг", Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ҳамда Мадриднинг "Реал" жамоаларида тўп тепган. Бундан ташқари, Португалия терма жамоасида 164та ўйинда 99та гол урган.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика