

Андижон шаҳридаги футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2017-2018 ўқув йили учун футболга иқтидори бор ўқувчиларни танлаб олиш мақсадида 2006-2007 йилларда туғилган, умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаб, 5-синфга кўчирилган ўқувчилар ўртасида танлов ўтказади.
Танловларда қатнашиш истагини билдирган ўқувчилар:
- “Туғилганлик ҳақидаги гувохнома”нинг асл нусхаси ва нотариусдан тасдиқланган ксерионусхаси,
- “Умумтаълим мактабларининг 4-синфида ўқиётганлиги ҳақидаги маълумотнома”,
- Ўзлаштириш табелидан кўчирма,
- 4дона 3х4 хажмдаги расм.
- 086-У шаклидаги тиббий маълумотнома,
- Яшаш жойидан маълумотнома,
- Ҳудудида жойлашган спорт мактабидан тавсиянома,
- Ота-онасининг паспорт нухсаси файл папка билан мактаб интернатида ташкил этилган қабул комиссиясига топширишлари талаб этилади.
Хужжатлар 2017 йил 1 июлдан 8 августгача қабул қилинади.
Маълумот учун телефон:
+99895 200 34 18
+99874 227 41 21
+99890 525 62 00
Манзил: Андижон шаҳри, Шўрбулоқ кўчаси 2-уй.
Мўлжал: Янги бозордан 67-, Эски шаҳардан эса 3-йўналишдаги дамаслар билан борилади.
Андижон шаҳридаги футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати маъмурияти.
2006-2007 йилларда туғилган умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаб, 5-синфга кўчирилган ўқувчилар ўртасида худудларда саралаш танловини ўтказиш жадвали:
№ | Шаҳар ва туманлар | Ўтказилиш куни | Вақти |
1 | Булоқбоши тумани | 3 июль | 07:00 |
2 | Жалолқудуқ тумани | 5 июль | 07:00 |
3 | Қорасув ва Хонобод шаҳарлари | 6 июль | 07:00 |
4 | Қўрғонтепа тумани | 8 июль | 07:00 |
5 | Хужаобод Тумани | 10 июль | 07:00 |
6 | Пахтаобод тумани | 12 июль | 07:00 |
7 | Избоскан тумани | 13 июль | 07:00 |
8 | Улуғнор тумани | 17 июль | 07:00 |
9 | Бўз тумани | 19 июль | 07:00 |
10 | Балиқчи тумани | 20 июль | 07:00 |
11 | Олтинкўл тумани | 22 июль | 07:00 |
12 | Шаҳрихон шаҳри | 24 июль | 07:00 |
13 | Марҳамат тумани | 26 июль | 07:00 |
14 | Асака шаҳри | 27 июль | 07:00 |
15 | Андижон тумани | 29 июль | 07:00 |
16 | Андижон шаҳри | 31 июль | 07:00 |



