UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  0 00:39Райан Гиггз Роналдунинг МЮдаги илк йилларини эслади  1 00:11Бернарду Силва: "У "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши футболчи"  0 23:47"Реал" Винисиуснинг ўрнига футболчи топиб қўйган  4 23:18ЛаЛиганинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:53"Бухоро" — "Машъал" учрашуви қаерда бўлади?  2 22:35"Арал" Про-лигада ўз майдонида сўнгги марта қачон мағлуб бўлганди?  0 22:04"Олимпик" илк ғалабасини Қорақалпоғистонда қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 21:46Винисиус Роналду каби маош олишни истамоқда  14 21:17Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 20:52Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"  1 20:22"Реал" "янги Криштиану Роналду"га қизиқмоқда  4 20:02Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди  4 19:45"Манчестер Сити" "Реал"нинг икки ўйинчиси учун 200 млн евро тўлашга тайёр  4 19:21Мирко Еличич: "Сўнгги икки ҳафтада бешинчи ўйинимизни ўтказяпмиз. Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ"  0

Болалар футболи. Анъанавий "Odil Cup" географияси ошмоқда Янгиликлар

Болалар футболи. Анъанавий "Odil Cup" географияси ошмоқда

Учинчи йилдирки, терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов Наманган вилоятида мусобақа ўтказиб келаяпти. Жорий мусобақа ЎФА билан ҳамкорликда ташкил этилди.

2009 йилда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги баҳсларда 16та жамоа чемпионлик йўлида баҳс олиб борадилар. Тўрақўрғондаги кичик аренада бўлиб ўтаётган мусобақанинг илк тури натижалари билан танишинг.

"Биз, ЎФА билан бир жамоамиз! Шу кунгача вилоятимиз 40га яқин мусобақаларни ўтказди. Йил охирига қадар уларнинг сони 100га етади. Умид Аҳматджанов томонидан эълон қилинган 1000та мусобақа лойиҳасида ўз хиссамизни қўшаётганимиздан хурсандмиз.
Айниқса "Олтин водий" дастури асосида ишга тушган, вилоят чемпионати кўтарингки рухда давом этаяпти. Ҳозир вилоятимиз жамоаларида бирон бўш куни йўқ. Тинмай ўтказилинаётган мусобақалар болаларни чиниқтириши таббий", - дейди очилиш маросимида сўзга чиққан Наманган вилояти футбол Ассоциацияси 1-Вице-прзиденти Баҳром Холмирзаев .

"А" гуруҳи. 1-тур.
"Баркамол Авлод" - "Odil Junior" (Тошкент) 3:7
"Нефтчи" - "Азия" 10:0

"B" гуруҳи. 1-тур.
"Бунёдкор" - "Дўстлик" 7:1
"Косонсой" - "Odil Junior-10" (Наманган) 5:1

"С" гуруҳи. 1-тур.
"Навбаҳор" - "Тўрақўрғон" 7-2
"Спартак" - "Қўқон" 7-0

"Д" гуруҳи. 1-тур.
"Фаровон" - "Чуст" +/-
"Навбаҳор-10" - "Косонсой" +/-

П.С: "Косонсой" ва "Чуст" жамоалари ёши катта футболчилар хизматидан фойдаланганлиги учун жамоага техник мағлубия ёзилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика