UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  0 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  0 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  7 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  23 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  9

Бобур Акбаров: "Бунёдкор” либосида майдонга тушиш мен учун шараф" Янгиликлар

Бобур Акбаров: "Бунёдкор” либосида майдонга тушиш мен учун шараф"

Ортда қолган мавсумни “Гулистон” жамоасида ўтказган ҳимоячи Бобур Акбаровга мамлакат чемпионидан таклиф тушди.

Футболчи “қалдирғочлар” билан икки йиллик битимга имзо чекди.

- “Бунёдкор” клубидан қачон таклиф олгандингиз, умуман бу қандай содир бўлди?
- Чемпионат давомида ўйинимни кўриб қизиқишган шекилли, менга таклиф билан чиқишди. Вариантларни кўриб чиқиб “Бунёдкор”да тўхтадим. Биламан, бу жамоада тўп суриш осон иш эмас. У ерда рақобат анча кучли. Аммо умид қиламанки, бу нарса менга ёрдам беради. “Бунёдкор”га келиб олдимга янада яхшироқ мақсадларни қўйдим.

- Айтингчи, “Бунёдкор”нинг таклифи сиз учун "сюрприздек" туюлдими?
- Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади. Нимагаки, ҳар кимга ҳам бундай таклиф бўлавермайди. “Бунёдкор”нинг либосида майдонга тушишни ҳамма хоҳлайди ва бу мен учун шараф. Миржалол Қўшоқович менга ишонч билдирган экан, қўлимдан келганича ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- “Гулистон” билан олий лигани тарк этишга мажбур бўлдинглар. Шунга қарамасдан сиз чемпион жамоа сафига қўшилишга муваффақ бўлдингиз.
- Иккала жамоани бир-бирига солиштирш ноўрин. “Гулистон”да мухлислар бизни яхши қўллаб-қувватлашди. Олий лигани тарк этган бўлсакда, уларнинг олдида юзимиз ёруғ деб айта оламан.

- Янги клубдаги “ҳаётингиз” ҳам бошланди. Дастлабки таассуротларингиз билан ўртоқлаша оласизми?
- “Бунёдкор”нинг машғулотлари бошқа клубларникига қараганда фарқ қилади. Машғулотларда астойдил ҳаракат қилиб кўзланган натижаларга эриша оламиз. У ерда бизни жуда яхши кутиб олишди. Худди эски танишлардек муносабатда бўлмоқдалар.

- Табиийки, фаолиятингизда олдинга қадам ташладингиз, тўғрими?

- Ҳа, мен учун катта ўзгариш бўлади. Нима қилиб бўлса ҳам мураббийларнинг ишончини оқлашга астойдил киришаман. Ҳар бир футболчининг мақсади бор, шунга яраша мен ҳам ўйлаган режаларимни амалга оширмоқчиман.

- “Андижон”га ўтишингиз ҳам мумкин эди. Аммо “Бунёдкор”дек клубдан чақирув бўлгач уларнинг таклифини кўриб ҳам чиқмаган бўлсангиз керак?

- “Бунёдкор” Осиё чемпионлар Лигасида ўйнайди. Мен ҳам ушбу мусобақада ўзимни кўрсатмоқчиман. “Андижон”га келадиган бўлсак, бу менинг туғилиб ўсган шаҳрим. Балки келажакда у ерга қайтарман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика