UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  0 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  2 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  5 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  5 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  5 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  5 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  1 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  19 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2

Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев фаолиятини "Энергетик-БГУ"да давом эттиради Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев фаолиятини "Энергетик-БГУ"да давом эттиради

Беларусь чемпионатининг "Энергетик-БГУ" клуби ўзбек футбол мухлислари учун жуда яхши таниш.

Ўтган мавсум бу жамоа сафида Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишганди.

Бу йил ёзги трансфер ойнаси вақтида икки нафар ўзбекистонлик ҳужумчилар Шаҳзод Убайдуллаев ва Бобир Абдихолиқов ушбу клуб сафини тўлдиради.


 


Маълумотларимизга кўра, яқиндагина раҳбарият томонидан "Энергетик-БГУ" олдига мавсумни кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилган. Мана шу вазифани бажариш учун клуб ўзбекистонлик икки ҳужумчини ўз сафига чорлади. Беларусь чемпионатида 5 июль куни трансфер ойнаси очилади ва шундан кейин Абдихолиқов ва Убайдуллаев жамоа таркибида майдонга тушиш имкониятига эга бўлишади. Кеча иккала футболчи ҳам Тошкент-Минск йўналиши бўйлаб Беларусь пойтахтига учиб кетишди.

Маълумот учун, "Энергетик-БГУ" айни пайтда Беларусь чемпионатининг энг ёш жамоаси ҳисобланади. Клубнинг ўртача ёши 22,7га тенг. "Энергетик-БГУ"нинг мақсади ёш футболчиларни ўйнатиб уларни янада кучлироқ клубларга трансфер қилиш ҳисобланади. Ўтган йил клуб Илья Шкуринни Москванинг ЦСКА, Жасур Яхшибоевни Солигорскнинг "Шахтёр" клубларига трансфер қилганди.


Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика