

- Биз алоҳида жиҳатлар устида қаттиқ ишлашимиз зарур. Ҳимояланишда бутун жамоа бўлиб ҳаракатланишга урғуни қаратмоғимиз лозим. Бу ҳужум чизиғидагиларга тегишли. Агарда бутун жамоа бўлиб ҳимояланишни йўлга қўймасак, Европа чемпионатида муаммоларга дуч келамиз. Рақиб ҳужум қилаётганда фақат ҳимоя вакиллари тер тўкишса, унда ҳар бир ҳимоячи ёмон кўринади. Бу жуда муҳим. Шунингдек, стандарт вазияти пайтида ҳам сергак бўлиш керак.



