UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  1 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  30 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  90 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

“BMB CUP” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди Янгиликлар

“BMB CUP” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Теглар :  BMBBMB CUP
BMB Holding таъсисчиларининг ташаббуси билан ҳаваскорлар ўртасида 2022 йилнинг октябрь ойидан 2023 йилнинг сентябрь ойига қадар, қариийб 9 ой давомида футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” турнири ўтказилди.

Турнирда 60 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил этилди, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 16 жамоа асосий турнирда иштирок этди. Асосий турнирда жамоалар жами 30тадан ўйин ўтказишди.



16 сентябрь куни Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институти спорт мажмуасида ушбу мусобақанинг сўнгги тур ўйинлари ва тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида BMB Holding Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов, ЎФА бош котиби Аваз Максумов, ЎФА Биринчи вице-президентининг маслаҳатчиси Раҳмиддин Зикрияев, ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов, Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси раҳбари Азамат Абдураимов ҳам қатнашишди.





BMB CUP мусобақасининг энг яхшилари:
Энг ҳалол ва жонкуяр хакамлар - Никита Афиногенов ва Умид Пўлатов.

“Fair Play” соврини - MFK “Guliston”.



"Ғалабага бўлган ишонч учун" - “Jizzax Nur”.

Турнир ўтказилиши даврида вафот этган ушбу жамоанинг икки футзалчиси Сиддиқов Шахзод ва Абдулахимов Жасурларнинг оила аъзоларига турнир ташкилотчилари номидан моддий ёрдам сифатида 15 млн сўмдан пул топширилди. Бундан ташқари BMB Holding томонидан йил давомида вафот этган футзалчиларнинг оиласига моддий ёрдам бериб борилади. Содир бўлган фожеали автоаварияда тан-жароҳати олган ушбу жамоа аъзоси ИбрагимовДавлатга моддий ёрдам сифатида 10 млн пул топширилди.



“Турнирнинг энг яхши дарвозабони” - Одил Садриддинов ("Истиқлол").




“Энг яхши ёш ўйинчи” - Абдукаримов Тохир (“Феникс”).




“Турнир тўпурари” - Тошпўлатов Сирожжон (“Педагог”) 42та гол.




“Турнирнинг энг яхши ўйинчиси” Маматов Азиз (“BMB”).




Мусобақада учинчи ўринни "Истиқлол" жамоаси эгаллади ва бронза медаллари билан бирга 50 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди. 2-ўринни эгаллаган “Феникс” жамоасига кумуш медаллар ва 100 миллион сўм пул мукофоти топширилди. Мусобақа чемпиони бўлган "BMB" жамоасига махсус кубок, олтин медаллар ҳамда 150 миллион сўм пул мукофоти топширилди.






Тантанали тақдирлаш маросимида VIA Marokand гуруҳи ҳамда эстрадамизнинг ёш вакиласи Афруза ўз чиқишлари билан йиғилганларга яхши кайфият бағишлашди.






Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика