UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса тўпурар бўлиши мумкин  3 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  3 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  22 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  5 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3

"Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз" — Сергей Токов Янгиликлар

"Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз" — Сергей Токов

"Сурхон" жамоаси янгиланган таркиб ва мураббийлар штаби билан биргаликда Анталияда тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоани янги мавсумга Рауф Инилеев ва Сергей Токов жуфтлиги тайёрламоқда. Таркиб ёшартирилгани билан бир қаторда тажрибали футболчилар ва легионерлар ҳам жалб этилаётганини таъкидлаш жоиз. Жамоа яқинда Артём Филипосяннинг ўтганини эълон қилди. Бу ҳаммасими? Яна ўзгаришлар бўладими? Шу ва бошқа саволлар билан "Сурхон" мураббийи Сергей Токовга юзландик. Мутахассис саволларимизга қуйидагича жавоб бериб ўтди. 


- Анталиядаги йиғиндан кўнглингиз тўляптими? Таркибданчи?

- Аҳил жамоа тузишга ҳаракат қиляпмиз. Албатта вақтимиз кам. Чунки жамоани кеча қабул қилиб олдик. Олдимизда вақт бор экан ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Машғулотлар режа асосида давом этяпти. Ўртоқлик учрашувларида ўйинимизни янада шакллантияпмиз, дея оламан. 

- Рауф Инилеев бош мураббий сифатида ишлаяпти. Бу борада фикрингиз қандай? Нега айнан Инилеев вариантида тўхталинди?

- Рауф Талгатович тажрибали мураббий. Ўз вақтида терма жамоа ва клубларимизда фаолият юритган. Унинг тажрибаси бизга зарур. Якунда Инилеев вариантида қолдик. Чунки ҳали еталича тажрибага эга эмасмиз. Бу борада мураббийнинг маслаҳатлари асқотади. Натижага ким жавоб беради? Барчамиз биргаликда. Масажистдан тортиб мураббийлар штабигача бирлашишимиз керак. 

- Жамоа таркибида яна ўзгариш бўладими? Трансфер ойнаси ёпилишига оз қолди?

- Расман 5 нафар легионер. Яна бир хорижлик футболчи шу кунларда келиши керак. Бу ҳақида маълум қиламиз. 

- Уларда жамоани кучайтиришга қодир сифат кўрдингизми?

- Умид қиламизки, легионерлар ўз сифатлари билан натижаларга ҳисса қўша олишади. Ўйинларини кўрдик, кузатдик. Чемпионатимиз оддий эмас. Легионер ўз чемпионатида яхши ўйнагани ҳеч нарсани англатмайди. У кучли эканлигини исботлаши керак. Сифатли легионерлар Суперлигада ҳам муаммо. Келаётган хорижлик футболчи лигани кучсиз, деб ўйлаши мумкин. Ўзбек футболчилари ҳам яхши даражада. Легионерлар билан бемалол рақобатлаша олишади. 

- "Сурхон"ни иккинчи "Олимпик", дея таърифлашмоқда...

- Биз иккинчи "Олимпик" эмас, "Сурхон"миз. Ўз услубимиз, футболга қарашларимиз бор. Жамоани ёшартиришга ҳаракат қиламиз. Менинг фикрим ёшларга ўйнаш имкониятини бериш лозим. Улар ўсиши зарур. Асосий мақсадимиз ҳам шундай. Аммо бу таркиб юз фоиз ёшариб кетади, дегани эмас. Салоҳиятини, потенциалини кўрамиз. Ўзини кўрсатишига имкон берамиз. Олдимизда 1-2 ўринни олиш вазифаси қўйилмаган. Мақсадимиз сифатли ва мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиш. 

- Артём Филипосяннинг трансфери кутилмаганда бўлдими?

- Ёшларга ўрнак сифатида кўрсата олиш мумкин бўлган футболчи. Артём ўтган мавсумни Олмалиқда ўтказди, яхши формада. Ёшлар ва тажрибанинг уйғунлашиши даркор. Шу боис айрим тажрибали футболчилар хизматидан фойдаланамиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика