Биринчи ўйиндан можаро. Афғонистонликлар Қирғизистонга қарши баҳсда ўйин тугамасидан майдонни тарк этишди

Aslanov Jasurbek
10 июн 2023, 22:09
"CAFA Nation's Cup" мусобақасининг илк ўйинида можаро содир бўлди.

Қирғизистон ҳамда Афғонистон ўртасидаги учрашувга ҳакам 7 дақиқа қўшиб берган эди. Қирғизистонликлар 90+5 дақиқада гол уришга муваффақ бўлишди. Шундан сўнг афғонистонликлар майдонни тарк этишди.

Маълум бўлишича, Афғонистон терма жамоаси вакиллари гол урилаётган вақтда Қирғистон терма жамоаси вакили тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблашди.


Афғонистонликлар майдога қайтмаганидан сўнг бош ҳакам ўйинни якуланганини билдирувчи хуштакни чалди. Вазият акс этган ВИДЕОни ТЕЛЕГРАМ каналимиздан топишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia