UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:1 (матнли трансляция)  53 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  0 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  2 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6

Биринчи лига ва U-21 чемпионати форматини ўзгартириш бўйича таклиф Янгиликлар

Биринчи лига ва U-21 чемпионати форматини ўзгартириш бўйича таклиф

Суперлига якунланишига бир неча тур қолганда иштирокичилар сонини 16та қилиш ҳақида ўйлаб қолдик.

Лекин мен бу ҳақида эмас, Биринчи лига ва U-21 чемпионатининг форматини қайта кўриб чиқиш ҳақида анчадан бери ўйламоқдаман. 

Клубларни сақлаб қолиш учун ҳаракат

Биринчи лигада бу йил кўп жамоалар қийналди. Ўзим Биринчи лига клубида ишлаган ходим сифатида айтмоқдаман.  "Рубин" ёпилиб кетди, "Нефтгазмонтаж" кейинги йил иштирок этиш ёки этмаслиги сўроқ остида. Клуб ҳали ходимлари олдидаги қарзни ёпмаган. Бундай муаммо бошқа клубларни ҳам қийнаётгани тайин. Сафар ўйинларига боришда кўп клублар қийналди, яъни молиявий томондан. Агар Биринчи лигани форматини ўзгартириб, вилоят биринчилиги ғолибларини кузда тўплаб, 10 кун ичида Биринчи лига тарзида ўтказилса, молиявий томондан уларнинг бунга имкони етади. Барибир мавсум ўртасида турли сабабларга кўра ёпилиб кетмоқда. Демоқчи бўлганим ҳозирги U-16 чемпионати форматида қисқа вақтда ўтказиб олса бўлади. Шунда Про лигага 2та жамоа чиқади. Про лигадан тушиб кетган 2та клуб ўз вилояти биринчилигида иштирок этаверади. Бу орқали биз вилоят биринчиликларини кучайтириб, клубларни сақлаб қолишимиз мумкин. Менимча кейинги йилдан буни йўлга қўйса бўлади. Акс ҳолда навбатдаги мавсумда Биринчи лигада қатнашаман, деб чиранган клублар сони яна мавсум ўртасига келиб камайиши эҳтимоли бор. Шунингдек Биринчи лигада бу мавсум тўртта пойтахт клуби иштирок этгани ҳам эътирозларни келтириб чиқарди. Юқорида айтган форматимда Биринчи лига ўтказилса, барча вилоят биринчиликларида ғолиб чиққан клубларни қамраб олишни имкони бор. Улар қисқа муддатли турнирга яхши тайёрлана олишади ва молиявий томондан қийналишмайди. 



U-21 чемпионати. Суперлигадан бош жамоа билан бирга ўринбосарлари ҳам тушиб кетмаслиги зарур

Ҳар бир клубнинг ўринбосарлар клуби бор. Лекин бир нарса борки, агарда клуб Суперлигадан тушиб кетадиган бўлса, U-21 жамоаси ҳам тарқатиб юборилади. Дейлик яхши академия ва ёшлар жамоасига эга "Машъал" Про лигага йўл олди. Клуб ўринбосарлари нима бўлади? Йўқ, фаолияти тугатилади. Таклифим шуки, U-21 чемпионати алоҳида тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўларди. Бу борада тажрибали мутахассис Дилшод Нуралиев "Dubl 21" лойиҳасида айтиб ўтганди. 

"Тўғри, бирорта жамоа Суперлигадан тушиб кетиб, Пролигада ўйнаса ўз-ўзидан ўринбосарлар таркиби тарқалиб кетади. Чунки Пролига клубларида U-21 жамоалари йўқ. Шу боис бу ҳақда жиддий бош қотириш керак деб ўйлайман. Худди Суперлига каби U-21 чемпионати ҳам алоҳида мусобақа. Ҳар иккала турнинг ўз жадвали бор. Агар бизда ҳам Англиядаги каби U-21 чемпионати алоҳида мусобақа бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди",- дейди Дилшод Нуралиев. 


ЎзПФЛ бу борада яхшилаб ўйлаб кўриши керак бўлади! 


Абдулазиз Искандарий

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика