UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  4 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  11 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. “Ёзёвон-Лочинлари” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. “Ёзёвон-Лочинлари” ҳақида

Лигада бу йил дебют мавсумини ўтказган бўлишига қарамай “Ёзёвон-Лочинлари” ёмон таассурот қолдиргани йўқ.

Очиғини айтганда, клубнинг барқарор тарзда шаклланишида собиқ мураббий Абдусамад Дўрмоновнинг хизмати катта бўлди. Буни клубдагилар ҳам инкор эта олмаса керак. Айнан Дўрмонов жамоани иккинчи лигадан бошлаб тайёрлади ва биринчи лигага чиқилгач ҳам асосий эътиборни маҳаллий йигитларга қаратди. Натижада бунгача хатто биринчи лигада ҳам ўйнамаган футболчилар бу йил илк мавсумини ўтказишга эришди.

Ёзёвонликлар иккинчи даврада бош мураббийни ўзгартирди. Масъулиятли вазифа 23 ёшли Исломбек Исмоиловга ишониб топширилди. “Нефтчи” мураббийи Мурод Исмоиловнинг тўнғич ўғли бўлган Исломбек ҳам бунгача Дўрмонов қилган ишни ижобий давом эттира олди. Кўпчилик ўшанда бошқарув постида ўзгариш юз бергач, жамоанинг натижалари ортга қараб кетишини таҳмин қилган бўлиши ҳам мумкин. Аммо мураббийлик соҳасида дастлабки қадамларини ташлаётган Исломбек “Ёзёвон-Лочинлари”ни кучайтирса кучайтирдики асло кучсизлантирмади. Тўғри, натижага биргина мураббий эришмади. Бунда энг аввало футболчиларнинг ҳисса катта эканлиги турган гап. Уларнинг айримларига биринчи лиганинг етакчи клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳам бежиз эмасдир.


Бу жамоа биринчи мавсумида моддий жиҳатдан жуда қийналди. Хатто сафар ўйинларига бир неча бор клуб маъмури Аҳмад аканинг ўзи 11 нафар футболчи билан бориб келиб юрганини эшитдик. Бироқ шундай бўлсада, ёзёвонлик футболчилар узоқ йўл босиб бориб, “Орол”ни меҳмонда ютиб келди. Гарчи ойлик маошлар вақтида берилмасдан қарздорликлар кўндаланг турган бўлишига қарамай, футболчилар фидоийлик ва жонбозлик кўрсата олгани таҳсинга лойиқдир.
Дебют мавсумдан кейин ўзига яраша хулоса чиқариб олган “Ёзёвон-Лочинлари” келаси йилга астойдил тайёргарлик кўрмоқчи.  
 
Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

14

Умумий голлар

32

Уйда

20 (62,5%)

Сафарда

12 (37,5%)

Ўтказиб юборилган голлар

29

Уйда

12 (41,38%)

Сафарда

17 (58,62%)

Урилган ўртача голлар

2,29

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

2,07

Уйдаги очколар

14/21 (66,67 %)

Сафардаги очколар

11/21 (52,38 %)

Энг йирик ғалаба

6:0 – “Насаф-2

Энг йирик мағлубият

0:9 – “Обод”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

2 (14,29%)

Голсиз ўйинлар

3 (21,43%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

2

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/1

Огоҳлантириш (ўртача)

25 (1,79)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК

4 (0,29) - 2/2

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

17139/1224

Ёзёвонликлар иккинчи босқич ўйинларида жами 32та тўп киритди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 2тадан гол демакдир. Клуб сафида иккинчи босқичда энг кўп гол урган футболчи Бекзод Махпралиев бўлди. Эътиборлиси ушбу ҳужумчи бутун мавсум давомида 16та гол уриб “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг тўпурарига айланди.
Жамоа ўз дарвозасидан 29та тўп ўтказиб юборганини ҳам айтиш жоиз.

Ким қанча гол урди?
 

Футболчи

Гол

Пен.

Бекзод Махпралиев

7

(2)

Зоҳид Исмоилов

5

Шариф Мирзаев

5

Умид Ҳошимов

4

Хайрулло Қодиров

3

Бобур Расулов

2

Даврон Холматов

2

Шаҳбоз Абдураҳмонов

2

Аброр Исмоилов

1

Ҳабибулло Буватоев

1

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика