UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  0 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  1 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  4 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  8 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  17 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Лигани тарк этган “Локомотив-БФК” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Лигани тарк этган “Локомотив-БФК” ҳақида

Теглар :  Локомотив-БФК
“Темирйўлчилар” иккинчи босқични жуда бўш ўтказди. Жамоа атига 2та ўйиндагина ғалаба қозонди холос.

Натижада қимматли очколар бой берилгач, аутсайдерга айланиб қолди. Лекин “Локомотив-БФК” иккинчи босқичда “Оқ-тепа”ни мағлуб этгани катта шов-шувга сабаб бўлди. Шунингдек ўз уйида “Косонсой”ни ҳам тиз чўктира олди.

Жамоа устози Суннатулло Абдурасулов ҳам биринчи лигада энди-энди мустақил равишда ишламоқда. Жорий мавсум иқтидорли мураббий асосан ёшлар иштирокида курашчан жамоа шакллантиришга уринди. Аммо ёш футболчиларга кўпинча тажриба етишмаслиги панд берди. Мавсумни 15-ўринда якунлаган “темирйўлчилар” лигани тарк этди. Эндиликда келгуси мавсум улар яна ўз жойига қайтиш учун астойдил уриниб кўрса ажаб эмас.

Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.  

Ўйинлар

16

Умумий голлар

19

Уйда

10 (52,63%)

Сафарда

9 (47,37%)

Ўтказиб юборилган голлар

41

Уйда

22 (53,66%)

Сафарда

19 (46,34%)

Урилган ўртача голлар

1,19

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

2,56

Уйдаги очколар

6/24 (25 %)

Сафардаги очколар

4/24 (16,67 %)

Энг йирик ғалаба

3:1 – “Косонсой”

Энг йирик мағлубият

0:4 – “Оқ-тепа”, НБУ-Осиё”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

0 (0%)

Голсиз ўйинлар

6 (37,5%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

3

Йирик ғалаба

0

Йирик мағлубият

5

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

33 (2,06)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК

0 (0) - 0/0

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

5943/371

“Локомотив-БФК” футболчилари иккинчи босқич ўйинларида жами 19та тўп киритди. Ҳар бир ўйинга ўртача 1тадан гол демакдир. Жамоа сафида Ҳаётбек Сотволдиев тўпурарлиги билан ажралиб турди.

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

Пен.

Ҳаётбек Сотволдиев

4

Мурод Тўйчибоев

3

Суннат Саидов

3

Фотих Восиқов

3

Воҳид Холбоев

3

(1)

Владислав Павловский

1

Шохруҳ Муротов

1

Шохруҳ Ражабов

1

Исломбек Рустамбеков тайёрлади. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика